Полиция қурбон бармоқлари нусхасини 3D принтерда ясаб чиқишга буюртма берди

© Sputnik / Константин Родиков / Медиабанкка ўтишБармоқ изи ёрдамида эгасини танийдиган айфон 5
Бармоқ изи ёрдамида эгасини танийдиган айфон 5 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қотил ҳақида маълумот бўлган смартфонни очиш (разблокировка) учун, полиция қурбоннинг 10 та бармоқ нусхасини 3D принтерда ясаб чиқишга буюртма берди.

ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Американинг Мичиган штати полиция ходимлари, қурбоннинг смартфонида бўлган маълумотларни олиш мақсадида, унинг бармоқлари  нусхасини 3D принтерда ясаб беришга буюртма беришган. Смартфонни очишда марҳум қайси бармоғидан фойдаланганлиги маълум бўлмагани туфайли, ҳуқуқ ҳимоячилари унинг 10 бармоғини нусхасини ясаб чиқишга буюртма беришган, Metro нашри хабарига асосан.  

Полиция ходимлари, смартфонда жиноятчи ҳақида маълумот борлигига ишончи комил бўлганидан кейин, марҳум ҳаётлик даврида олинган бармоқ излари нусхаларини лабораторияга топширишган. Мичиган университети биометрия пофессори Анила Жайн ва унинг аспиранти Санприта Арорадан марҳумнинг ўнта бармоқ нусхасини 3D принтердан чиқариб беришган.

Бу сафар АҚШ полициячилари телефон ишлаб чиқарувчи компанияга мурожаат қилиб ўтирмаганлар. Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг декабрида АҚШнинг Сан-Бернардино шаҳрида отишма уюштирган террорчи ҳақида маълумот олиш мақсадида ФБР Apple компаниясига жиноятчининг телефонини очиб (разблокировка) беришни сўраган. Компания ўз ҳуқуқларини рўкач қилиб унинг телефонини очиб беришдан воз кечади. Шундан кейин ФБР норасмий мутахассисларга (хакерларга) мурожаат қилишга мажбур бўлган эди.

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишБармоқ излари нусхасини олиш
Процедура снятия биометрических данных в визовом центре Санкт-Петербурга - Sputnik Ўзбекистон
Бармоқ излари нусхасини олиш
Янгиликлар лентаси
0