Тарих институти ЎМУ бошқарувига ўтди

© Sputnik / А. Варфоломеев / Медиабанкка ўтишНациональный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека
Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Фанлар академияси фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида, Фанлар академияси ихтиёридаги Тарихи институти Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети бошқарувига ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Ўзбекистон Фанлар академияси таркибидаги Тарих институти Улуғбек номидаги миллий университет бошқарувига ўтказилди, дейилган lex.uz да нашр қилинган Ислом Каримовнинг янги қарорида.

Бундай таклиф билан Ўзбекистон давлат раҳбарига республика Фанлар академияси, Таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги мурожаат қилган.

Янги қарорга кўра, Тарих институти Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети бошқарувига ўтказилади. Ушбу қарор Ўзбекистонда илмий-текшириш фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва ушбу жараёнга ОТМ талабаларини кенгроқ жалб қилиш мақсадида амалга оширилган.

Тарих институти Ўзбекистон тарихини энг қадим замонлардан ҳозирги кунга қадар бўлган даврини ўрганиш, тарихий этнологик тадқиқотлар ўтказиш, тарихни ўрганишда янги методолик қўлланмалар яратиш, ушбу соҳада педагоглар таёрлаш ва чет эл мутахассослари ва илмий марказлари билан алоқаларни ривожлантириш борасида фаолият юритиб келган.

Институт дастлаб 1943 йилда Тарих ва Археология институти сифатида яратилган эди. 2016 йилда унинг илмий ходимлари сони 94 кишидан иборат эди. Институт ходимлари орасида 19 фан доктори ва 22 фан кандидатлари бор.

 

Янгиликлар лентаси
0