Ўзбекистон фуқароси Россияга 10 аёлни қулликка олиб келган

© Sputnik / Артем Житенев / Медиабанкка ўтишРабота в цехе швейной фабрики
Работа в цехе швейной фабрики - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиянинг Бурятия республикаси бўлган икки фуқаро ва бир Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистонлик 10 аёлни республика ҳудудига мажбурий ишлаш учун олиб келган.

ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Бурятиялик бўлган икки фуқаро ва бир Ўзбекистон фуқароси, 10 нафар Ўзбекистонлик аёлни мажбурий ишлатиш мақсадида республика ҳудудига олиб келишган, деб хабар бермоқда Россия Тергов Қўмитасининг ҳудудий бўлими.  

Жиноий иш материалларига кўра, Бурятия республикасининг икки фуқароси ва бир Ўзбекистонлик аёл 10 нафар Ўзбекистонлик аёлларни ноқонунуй равишда, уларни мажбурий ишлатиш мақсадида, Бурятия ҳудудига олиб келишган. Уларни прибайкалск туманидаги ООО “Гранд Текс”га қарашли бўлган, қўлқоп тикиш фабрикасида жойлаштиришган.

Аёлларга эркин ҳаракатланиш, жумладан фабрика ҳудудидан чиқиш таъқиқланган. Уларнинг ҳужжатлари олиб қўйилган. Уларни ишлашга мажбурлашган, ишдан бош тортганда – жисмоний жазо бериш билан қўрқитишган.

Айни дамда ҳибсга олинганларга нисбатан қамоқ жазоси бўлгилаш чоралари кўрилмоқда. Тергов ишлари давом этмоқда.  

 

Янгиликлар лентаси
0