Бразилияда номаълум шахс олимпия оловига тажовуз қилди

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишОлимпийский огонь
Олимпийский огонь - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Воқеа жойида олинган видео лавҳада, номалум эркак Олимпия машъалини кўтариб бораётган спортчига ҳужум қилгани ва уни полиция ходимлари тўхтатиб қолгани суратга олинган.

ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Кеча Бразилия полицияси, Олимпия оловни кўтариб югуриб бораётган спортчига тажовуз қилган шахсни қўлга олди, РИА Новости хабарига асосан.

Воқеа Бразилиянинг Сан-Паулу штатидаги Гуарульюс шаҳрида содир бўлди. Номалум эркак Олимпия машъалини кўтариб югуриб бораётган спортчига ҳужум қилган. Уни маросимни кузатиб бораётган ҳуқуқни сақлаш ходимлари дарҳол тўхтатиб қолишга муваффақ бўлишган.

Бўлиб ўтган кўнгилсиз воқеа натижасида бир полициячи жароҳатланган. Тажовузкор эркак эса ҳибсга олинган.

Эслатиб ўтамиз Рио-де-Жанейрода ёзга Олимпия ўйинлари 5 – 21 август кунлари бўлиб ўтади. Унда 206 мамлакатдан 11 мингга яқин спортчи қатнашиши кутилмоқда. 26 спорт турлари бўйича бўлиб ўтадиган мусобақаларда 306 шода медаллар тақдим этилади. 

 

Янгиликлар лентаси
0