ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Бугунги кунда Қозоғистон Ўзбекистонлик туроператорлар билан маҳаллий туристларни ЭКСПО-2017га таклиф қилиш масаласини муҳокама қилмоқда, деди Ерик Утембаев Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси.
Унинг фикрига кўра, ушбу кўргазмада Ўзбекистондан кўплаб меҳмонлар ва бизнсменлар келиши мумкин. Икки мамлакатнинг жуда катта ишлатилмаган ҳамкорлик имкониятлари бор.
“Биз, Остонада бўлиб ўтадиган ушбу халқаро кўргазмага 5 миллиондан ортиқ киши келишини кутмоқдамиз. Энг кўп меҳмонларни биз айнан Ўзбекистондан таклиф қилмоқчимиз. Икки мамалкат орасидаги яқин савдо-иқтисодий алоқалар Ўзбекистонликларга ЭКСПО-2017га ташриф буюриш учун туртки бўлади", — деди элчи.
Элчининг сўзларига қараганда, “Ўзбектуризм” миллий компанияси ҳам ушбу ғояга катта қизиқиш уйғотган ва бўлиб ўтган музокараларда, ушбу йирик тадбир ўтказиш даврида чегарадан ўтишни осонлаштириш таклифини қўллаб-қувватлаган.
Ундан ташқари, дипломатнинг фикрига кўра, ЭКСПО-2017га келган меҳмонларнинг кўпида, Ўзбекистоннинг машҳур ёдгорликларини зиёрат қилиш истаги пайдо бўлиши мумкин. Қозоғистон ушбу саёҳатларни амалга ошириш учун барча имкониятларни яратиб беришга таёр. Хусусан, кўргазма кунлари Қозоғистон авиакомпаниялари Остонадан Самарқандга, Бухорого ва Тошкентга тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўйиш имкогнига эга.
“Умуман олганда, бу ўзиган хос туристик лойиҳага айланиши керак, кўргазманинг бўлса, нафақат бизнесменлар учун, балким оддий туристлар учун ҳам ўзига хос маёқ бўлиши керак. Биз шу билан бир вақтда Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари орасида яқин мунособатлар ўрнатмоқчимиз. Бунинг учун биз алоҳида йўналишлар бўйича поездлар ҳаракатини йўлга қўймоқчимиз. Бу борада бириничи қадам Навоий ва Қизилўрда вилоятлари орасида алоқани йўлга қўйиш бўлиши мумкин”, — деди элчи Ерик Утембаев.
Остонада бўлиб ўтиши кутилаётган кўргазманинг асосмий мавзуси бу “Келажак энергияси” бўлади. Ташкилотчилар фикрига кўра, ушбу кўргазма алтернатив энергия манбаалари ривожланишига амалий ҳисса қўшади.
Ўзбекистоннинг савдо ҳамкорлари орасида Қозоғистон, Россия ва Хитойдан кейин, учинчи ўринни эгаллаб турибди. Мамлакатлар орасида 2007-2016 йилларда Иқтисодий ҳамкорлик стратегияси имзоланган. 1997 йилдан бери ҳукуматлар орасида қўшма савдо-иқтисодий комиссия фаолият кўрсатмоқда.