Ансбахда содир бўлган террорчиликда 12 киши жароҳатланди

© REUTERSRettungsdienste am Anschlagort, Ansbach
Rettungsdienste am Anschlagort, Ansbach - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Германиянинг Ансбах шаҳри ресторанларидан бирида 24 июл кечқурун портлаш содир бўлди. Террорчининг ўзи қурбон бўлди, 12 киши оғир жароҳатланди.

ТОШКЕНТ, 25 июл – Sputnik. Германиянинг Ансбах шаҳрида содир бўлган портлашда 12 киши жароҳатланди, террорчининг ўзи қурбон бўлди.   

Ансбах шаҳрида портлаш уюштирган шахс Суриялик 27 ёшли мигрант эоканлиги аниқланди. Полиция хабарига кўра у олдин ҳам икки маротаба ўзини ўзи ўлдирмоқчи бўлган экан.

Портлаш 24 июл кеч соат 22:00 да Ансбах ресторанларидан бирида содир бўлган. Дастлаб гувоҳлар ушбу портлаш газ оқиб кетиши натижсида бўлган деб ўйлашган эди. Кейин эса портлаш жойидан бу террорчилик акти бўлгани аниқланган, хусусан портловчи ускуна ичига жойлаштирилган кўплаб кичик металл жисмлар топилган. 

Полиция хабарига кўра, террорчининг ўзи қурбон бўлган 12 киши оғир жароҳатланиб касалхоналарга ётқизилган.

Портлаш уюштирган шахс 27 ёшли Сурия фуқароси бўлганлиги аниқланган. Бир йил олдин унга “қочқин” мақоми берилмаган экан. Шаҳар полиция раҳбарининг сўзларига қараганда ушбу Суриялик мигрант бундан олдин ҳам 2 марта суиқасд қилишга уриниш туфайли полицияга тушган экан, кейин эса, уни  руҳий касалхонага жойлаштиришган экан.

Полиция террорчининг бирор экстремистик гуруҳ аъзоси бўлганлик эҳтимолини инкор қилмайди. Айни дамда ушбу маълумотлар аниқланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0