Қобулдаги портлашда 31 киши қурбон бўлди

© SHAH MARAI / AFPПоследствия взрыва в Кабуле
Последствия взрыва в Кабуле - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳукумат хабарига кўра, ҳужум уч худкуш террорчи томонидан амалга оширилган. Улардан бирнинг “шаҳид белбоғи” портлаган, иккинчисиники ишламай қолган, учинчиси эса полиция томонидан отиб ўлдирилган.

ТОШКЕНТ, 23 июл – Sputnik. Қобулдаги портлаш оқибатида 31 киши қурбон бўлди, 200 дан ортиқ одам жароҳатланди, РИА Новости хабари асосида.

Телеканал хабарида айтилишига қараганда, портлаш оқибатида камида 31 киши қурбон бўлган 200га киши жароҳатланган.

Портлаш Қобулнинг Дехмазанг туманида содир бўлган. Бу ерда электр линияси қурилишига лойиҳасига қарши чиққан намойишчилар тўдаси ичида содир бўлган.

Pajhwok ахборот агентлиги Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабари асосида қурбонлар сони 31 киши бўлганлигини тасдиқлади.

Мамлакат хавфсизлик кучлари хабарига кўра, қурбонлар сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкин бўлган. Намойишчиларга уч худкуш террорчи ҳужум қилган. Улардан бирнинг “шаҳид белбоғи” портлаган, иккинчисиники ишламай қолган, учинчиси эса полиция томонидан отиб ўлдирилган.

Ушбу фожеа учун жавобгарликни Россияда таъқиқланган “Ислом давлати” террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олди.

 

Янгиликлар лентаси
0