Хитой Ўрта Осиёдан газ ўтказгичнинг тўртинчи қувуриндан воз кечмайди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишСтроительство газопровода
Строительство газопровода - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бироз олдин, юзага келган техник мураккабликлар туфайли, лойиҳани вақтинча музлатиб қўйиш ҳақида маълумот пайдо бўлган эди. Биринчи Ўзбекистон – Хитой газ қувури қурилиши 2008 йилда бошланган эди. Янги қувр газ етикиз бериш ҳажмини йилига 85 млрд. кубга еткизади.

ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Хитой ҳукумати, юзаг келган техник қийинчиликлар туфайли, Ўрта-Осиё Хитой газ қувурининг тўртинчи қувури қурилишини музлатиб қўймоқчи эмас, деди ХХР Тижорат вазирлиги Ўрт Осиё департаменти вице-президенти Луо Вей Донг.

Олдин бир қатор ОАВларда, Туркманистон ва Хитой орасидага музокараларнинг мураккаб кечаётгани ва  “Туркманистон – Ўзбекистон – Тожикистон – Қирғиистон – Хитой” газ ўтказгичнинг тўртинчи қувури қурилиши вақтинча музлатиб қўйилиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

“Ушбу газ ўтказгич Хитой ва бутун Ўрта Осиё учун жуда муҳим. У “Буюк ипак йўли иқтисодий белбоғи” ташаббусининг энг йирик лойиҳаларидан бири. Газ ўтказгич Ўрта Осиё республикалари ва Хитой орасида узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш имконини ҳамда Хитойнинг Синьцян-Уйғур автоном вилоятининг жанубий ва марказий қисмларини газ билан таъминлаш имконини беради. Биз ушбу лойиҳанинг тезлаштирилишига умид қиламиз”, — деди Луо Вей Донг.

Газ қувури қурилишида, асосий газ манбаи бўлган Туркманистон ва Хитой орасида айрим техник муаммоларга дуч келган. Шу сабабдан лойҳа бир йилга музлатилган. Айни дамда томонлар орасида газнинг нархи ва еткизиб бериш шартлари муҳокама қилинмоқда.

Эслатб ўтамиз, Ўрта Осиё – Хитой газ ўтказгичининг уч қувури аллақачон қуриб битказилган ва муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. Бгунги кунда Хитойнинг айрим ҳудудлариги Ўрта Осиё газисиз тасаввур қилиш қийин. Масалан, Пекин ҳам Ўрта Осиё гази билан таъминланади.

“Ишончим комилки лойиҳа учун жавобган бўлган бизнинг ва Туркманистон корхоналари пайдо бўлган муаммоларни тез орада ҳал қилиш имконига эга. Шунинг учун лойиҳа қурилиши тез орада амалга оширила бошланади. Хитой бу катта ва очиқ бозор. Бизнинг мамалкат Ўрта Осиё билан янада яқинроқ ҳамкорлик қилишга умидвор”, — деди суҳбатдош.   

Узунлиги 1 минг км бўлган, Ўрта Осиё — Хитой газ қувурининг тўртинчи қувури лойиҳанинг умумий қувватини 85 млрд кубга еткизиш имконини беради. Ўзбекистон бўлаги узунлиги 200 км, қиймати 800 млн $ ни ташкил қилади. Газнинг асосий манбаи Туркманистон бўлади.

Ўрта Осиё — Хитой газ қувури қурилиши 2008 йилда бошланди. Унинг биринчи қувури 2009 йилда фойдаланишга топширилди. Бугунги кунда мавжуд бўлган уч қувурнинг умумий узунлиги 7 минг км, умумий қуввати — йилига 55 млрд. куб. Бу дунёдаги энг узун газ қувурларидан бир ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0