ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Жума кечқурун номаълум кишилар Мюнхен шаҳрига қуролли ҳужум уюштирди, қурбонлар сони 8 кишига етди, Sputnik Deutschland хабари асосида.
Дастлабки ҳужум Олимпия савдо марказига уюштирилди. Бу ерда террорчи ўқотар қурол билан тинч фуқароларга қарата ҳужум қилган. Мюнхеннинг OEZ йўлида ҳам отишма бўлганлиги қайд этилмоқда. Вокзалда эса портловчи мослама бўлган рюкзак топилгани ҳақида хабар тарқалди. Вокзалда бўлган барча йўловчилар эвакуация қилинди.
Мюнхен полицияси отишмаларда 8 киши қурбон бўланини хабар қилди. Ярим соат олдин қурбонлар сони 6 киши дейилган эди.
Полиция хабарига кўра, террорчилар камида уч киши бўлган ва шаҳарнинг уч нуқтасида бир вақтда ҳужум уюштиришган. Полиция баёнотига кўра ушбу ҳужум “Ислом давлати” томонидан уюштирилган террорчилик акти бўлиш эҳтимоли жуда катта.
Шаҳар кўчаларида қуролланган ва бронежилет кийган полиция ва махсус кучлар ходимлари метро бекатлари, вокзал ва автовокзаллар қаттиқ қўриқламоқда. Осмонда снайперлар вертолетлар ёрдамида айланиб террорчиларни қидирмоқда.
Полиция ОАВ ҳамда баланд гапирувчи мосламалар ёрдамида одамлардан гавжум жойларга тўпланмасликни имкон қадар тезроқ уй-уйларига тарқалишни сўрамоқда.
Уз уйидан узоқ жойда бўлганлар кафе ва ресторанларга кириб ўтиришмоқда. Шу билан бир вақтда, мюнхенликлар Twitterда #очиқэшик хэштеги ёрдамида ўз уйига қайтишга имкони бўлмганларни террорчилик хавфи йўқолгунча ўз уйларига таклиф қилмоқдалар.