Туркияда дам олиш учун ҳеч қандай тўсиқ ва чекловлар мавжуд эмас - элчихона

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишИстамбул
Истамбул - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркиянинг туристик инфрақурилмаси одатий тартибда ишлай бошлади, мамлакатда уч ойга киритилган фавқулодда ҳолат туристлар учун ҳеч қандай тўсиқ ва чекловлар киритмайди”, - дейилган Туркия Маданият ва Туризм вазирлиги хабарида

ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Туркиянинг барча шаҳарларидаги аэропортлар одатий тартибда ишлай бошлади, деб хабар бермоқда Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати.

“Туркияда бўлиб ўтган кўнгилсиз воқеалардан кейин бир неча кунга Туркия осмонида парвозлар таъқиқланиб аэропортлар фаолияти  чекланган эди. Қисқа вақт ичида ҳаво йўллари очилиб барча аэропортлар одатдагидек йўловчиларга хизмат кўрсата бошлади”, — дейилган элчихона томонидан тарқатилган Туркия Маданият ва Туризм вазирлиги хабарида.  

Хабар давомида, Анталия, Муғла ва Измир каби дам олиш ҳудудларида, фуқароларимиз ҳамда хорижий меҳмонларга бу воқеа ўз таъсирини кўрсатмади ва ҳеч ким кўнгилсиз вазиятга дуч келмади, дейилган. Барча меҳмонхоналар, инфратузилма ва дам олиш масканлари ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

21 июл куни Туркия ҳудудида 3 ойлик муддатга киритилган фавқулодда ҳолат тартиби Туркия фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини чегараламайди ва дам олиш мақсадида келган меҳмонларга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Меҳмонларнинг Туркия ҳудудида хавфсиз дам олиш учун ҳеч қандай тўсиқ ва чекловлар мавжуд эмас.

 

Янгиликлар лентаси
0