ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Владимир Жириновский Twitter ижтимоий тармоғида бир нечта провокацион постларни нашр қилди. Жумладан, ЛДПР етакчиси янги иттифоқ тузиш вақти келгани ҳақида ёзган.
При желании можно вновь создать СССР – союз свободных социальных республик. Позвать Иран, Турцию, другие страныhttps://t.co/c3fGDXmSHp
— Жириновский В.В. (@Zhirinovskiy) 21 июля 2016 г.
Сиёсатчи фикрига кўра янги иттифоқ таркибидан Россия, Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Белорусия, Қозоғистон, Туркия, Эрон, Сурия, Ироқ, Қирғизистон, Туркманистон, Украина, Грузия, Молдавия ва Тожикистон давлатлари ўрин олиши лозим.
Бундан ташқари СССР эндиликда Совет Социалистик Республикалар Иттифоқи деб эмас, балки Озод Социал Республикалар Иттифоқи (Союз Свободных Социальных Республик) деб расшифровка қилинмоғи керак.
ЛДПР етакчи, "бир кунмас-бир кун ҳарбийлар барибир Туркия ҳукуматини эгаллайди", деб ҳам қўшимча қилган.