Тожикистон ҳукумати танқидий мақола учун Россия нашрига таъқиқ эълон қилди

© Sputnik / Ратушенко / Медиабанкка ўтишДушанбе шаҳри аҳолиси
Душанбе шаҳри аҳолиси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиянинг "Комсомольская правда" нашрида эълон қилинган танқидий мақола Тожикистон ҳукуматини кескин чора кўришга мажбур қилди.

ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Тожикистон ҳукумати Россиянинг "Комсомольская правда"("КП") нашри фаолиятини вақтинча тўхтатиб қўйди, деб хабар қилмоқда Спутник Тожикистон.

Нашрда хабар қилинишича, бир неча кун олдин "КП" сайтида журналист Сергей Понамарёвнинг Тожикистонга сафари ҳақида мақола пайдо бўлган.

"Тожикистон: совет тузуми бемаънилигидан ёруғ келажак сари" ("Таджикистан: из советского прозябания в светлое будущее") деб номланган мақолада муаллиф Тожикистон аҳли ва бутун мамлакат номига бир қанча танқидий изоҳлар билдирган", дейилади хабарда.

"Тожикистон" газетаси бош муҳаррири Шариф Хамдампурнинг сўзларига кўра, "Комсомолка" раҳбарияти материалнинг аҳлоқий томони ҳамда Тожикистондаги оддий фуқароларга нисбатан билдирилган қатор мулоҳазаларга нисбатан билдирилган эътирозларга бир неча кун давомида жавоб бермаган.

Шундан сўнг, Хамдампур мамлакатда "КП" нашри фаолиятини вақтинча тўхтатиш қарорини қабул қилган.

Маълумот учун: "Комсомольская правда" Тожикистонда 2006 йилдан буён чоп этиб келинади ва аҳоли ўртасида оммалашган нашрлардан бири ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0