ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Америка махсус хизмати сўровига кўра, Ўзбекистон фуқароси Ольга Комова Таиландда ҳибсга олинди, деб хабар қилган Таиланд сайёҳлик полицияси бошлиғи генерал-майор Сурачет Хакпхан.
"ФБР сўрови асосида Ўзбекистон фуқароси 25 яшар Ольга Комова ва Россия фуқароси Дмитрий Украинский 15 июл куни Таиландда қўлга олинди", деб хабар қилган у.
Генералнинг сўзларига қараганда, Комовани у меҳнат қилаётган меҳмонхонада қўлга олишган. Ўзбекистон фуқароси Америка кредит карталаридан 28,5 миллион доллар ўмарганликда гумон қилинмоқда.
Россиялик Дмитрий Украинский эса аёлга бу пулларни ўмаришда ёрдам берганлиги таъкидланмоқда.