Россияда чет эл талабалари сони 230 мингга яқинлашди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишРоссия Халқлар дўстлиги университети (РУДН)
Россия Халқлар дўстлиги университети (РУДН) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Энг кўп ариза, ҳар доим ҳам Ўзбекистон ва Тожикистон абитуриентларидан олинади. Мисол учун Ўзбекистонга ажратилган 150 квотага учун 4 мингдан ортиқ киши ҳужжат топширган.

ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Россияда ўқиётган чет эл талабалари сони бу йил 230 минг кишига етиши мумкин. Шу билан бир вақдта талабалар орасида нафақат квота асосида ўқийдиганлар,  балким ўз ҳисобидан ўқиётганлар ҳам кўп, дейди Россотрудничество раҳбари Любовь Глебова.

“Биз ушбу тенденцияни узоқ вақтдан бери кузатиб бормоқдамиз – Россияда нафақат квота асосида, балким ўз ҳисобидан келиб ўқиётган талабалар ҳам кўп. Чет эллик талабалар учун бюджет ўринлари сони ўзгармаган – 15 минг киши. Талабалар сони бўлса 187 минг киши. Бу йил ушбу кўрсаткич 230 минг кишига етиши кутилмоқда”, — дейди Глебова “Известия” газетасига берган интервьюсида.

Талабалар кўпайишига осонлаштирилган ҳужжат топшириш тизими ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда. Олдин ҳужжатларни қабул комиссиясига олиб келиб топшириш керак бўларди. Энди бўлса барча маълумотларни электрон кўринишда бизнинг портал орқали юбориш имкони мавжуд.

Мамлакатлар бўйича энг кўп квота Вьетнамга берилади – 855, Хитойга – 830 ва Украинага – 600 ўрин. Энг кўп сонли аризалар Ўзбекистон ва Тожикистондан қабул қилинади. Мисол учун Тожикистон учун ажратилган 342 ўринга 5702 ариза топширилган. Ўзбекистоннинг 150 ўрнига – 4 мингдан ортиқ киши талабгор, дейди Глебова.

 

Янгиликлар лентаси
0