Ереванда бир неча юз полиция ходимлари намойишчиларни қувиб солди

© Sputnik / Асатур ЕсаянцЕреван баррикадаси
Ереван баррикадаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Полиция ходимлари гаровда ушлаб турилган штаб полки биноси олдида тўпланган намойишчилар ва полиция ходимлари орасида тўқнашувлар бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Бугун эрта тонгда Ереван полицияси, радикаллар тўрт кундан бери полиция ходимларини гаровда ушлаб турган, штаб полки биноси олдидан тўпланган намойишчиларни, уларнинг тажовузкор ҳатти-ҳаракатидан кейин қувиб солди, Sputnik Армения хабарига асосан.

“Бир неча юз кишидан иборат полиция ходимлари саноқли дақиқаларда штаб полки олдидан тўпланган намойишчилдардан тозалади. Икки бор огоҳлантиришдан кейин майдонда қолган барча намойишчилар полиция бўлимига олиб келинди”, — дейилган хабарда.  

Чоршанба кечқурун намойишчилар ва полиция орасида тўқнашувлар бўлиб ўтди. Намойишчилар бино ичида полиция ходимларини гаровга олган радикалларни овқат билан таъминлашни ва ушбу овқатни уларга мухолифатчи депутат Никол Пашинян олиб келиб беришини талаб қилишган. Бунга рад жавоби олган, тўда полиция занжирини узиб ўтмоқчи бўлиб ҳужумга ўтган. Полиция уларга қарши кўз ёшлантирувчи газ ва шовқинли гранаталар ишлатган, бир неча бор осмонга қарата ўқ узган.

Ўзини тажовузкор тутган бир намойишчи ҳибсга олингач намойишчилар полицияга тошлар ва буюмлар билан ҳужумга ўтган. Тўқнашув давомида 51 киши турли жароҳатлар олган. Улардан ярмиси полиция ходимлари.

Эслатиб ўтамиз ўтган якшанба куни бир гуруҳ қуролланган шахслар полиция биноси ичига кириб олиб у ерда бўлганларни гаровга олган. Ҳужум вақтида бир полициячи қурбон бўлган, олти киши яраланган.

© Sputnik / Асатур ЕсаянцПротестующий с камнем в руках
Протестующий с камнем в руках - Sputnik Ўзбекистон
Протестующий с камнем в руках

Айни дамда радикаллар тўрт полиция ходимини гаровда ушлаб туришибди. Улар орасида Арманистон полиция раҳбари ўринбосари Вардан Егиазарян, Ереван полицияси раҳбари ўринбосари Валерий Осипянлар бор. Жиноятчилар, ноқонуний қурол сақлашда айбланаётган, радикал мухолифатчи Жирайр Сефилянни озод қилишни талаб қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0