ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Спутник Тожикистон хабарига кўра, олим Роғун ГЭСи қурилишининг ашаддий танқидчиларидан бири бўлиб, у бу қурилиш Ўзбекистон ва Тожикистонга катта талафот етказиши мумкин, деб ҳисоблайди.
Профессор ушбу муаммо бўйича ўз қарашларини Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро анжуманда баён этади, деб хабар қилади нашр.
Эслатиб ўтамиз, 19 июл куни Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги, жумладан, Тожикистон Бош вазири Коҳир Расулзода номига "Роғун ГЭС"и бўйича эътироз мактубини йўллаган эди.
"Роғун ГЭСи қурилиши олиб борилаётган ҳудудда ўтказилган қатор тадқиқотлар ва биринчи галда Жаҳон Банки ҳомийлигида ўтказилган халқаро кенгқамровли экспертиза Роғун ГЭСи қурилиши бутун Марказий Осиё минтақаси учун улкан хавф туғдиришини асослаб берган. Бу ҳақда қўшни давлатлар раҳбарлари ҳамда экспертлари баёнотларида ҳам айтилган ва Тожикистон ҳукумати бундан яхши хабардор", — дейилган мактубда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукумати мунтазам равишда мамлакат Роғун ГЭСи қурилишига қаршилиги ва бу лойиҳа халқаро хавфсизлик стандартларига мос келмаслиги ҳақида бонг уриб келади.
Ўз навбатида Тожикистон томон Ўзбекистон хавотирлари асоссизлигини қайд этиб, мазкур гидроиншоотни барпо этиш режасидан ҳеч қачон воз кечмаслигини такрорлашдан чарчамайди.