Нижегородск вилояти Тожикистонда автомобил заводи қуришга таёр

© Sputnik / Сергей Мамонтов / Медиабанкка ўтиш"ГАЗ" автомобиллари
ГАЗ автомобиллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни дамда Россиянинг Нижегородск вилояти губернатори бошчилигидаги делегация Тожикистонда расмий сафарда. Вилоят губернатори Тожикистонга нафақат автомобил экспорт қилишга, балким қўшма корхоналар ташкил қилишга таёр эканини билдирди.

ТОШКЕНТ, 20 июл – Sputnik. Россиянинг Нижний Новгород вилояти Тожикистонга автомобиллар, автобуслар, коммунал хизмат ва бошқа махсус техника еткизиб беришга таёр. Бу ҳақида вилоят раҳбари Валерий Шанцев эълон қилди.

Нижегородск вилояти ташқи алоқалар бўлими хабарига кўра, айни дамда Нигородск вилояти губернатори бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Тожикистонда. Сешанба куни вилоят губернатори Валерий Шанцев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди.

“Учрашувда томонлар саноат, иқтисодий,  қишлоқ хўжалик соҳаларида ўзаро мунособатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди”, — дейилган расмий хабарда.

“Бугунги кунда Нижегородск вилояти барча турдаги енгил автомобиллар, тижорат ва юк автомобиллари, автобуслар, коммунал ва махсус техника ишлаб чиқармоқда. Яъни Тожикистон автопаркини тўлиқ янгилаб бериши мумкин. Биз нафақат таёр автомобиллар еткизиб беришимиз, балки республика ҳудудида автомобиллар ишлаб чиқарувчи қўшма корхона тузишимиз ҳам мумкин”, — деди губернатор Шанцев.

Тожикистон билан ҳамкорликка вилоятдаги бир қатор корхоналар ҳам қизиқишмоқда. Улар орасида гидроаппаратура, цинкланган металл ишлаб чиқарувчилари, пластмасса ишлаб чиқарувчилари, коммунал хўжаликлар учун қуврлар ишлаб чиқарувчилар, химия ва нефтни қайта ишлаш соҳаси, сув ва газ ҳисоблагичлар ишлаб чиқарувчилар бор. Шу билан бирга қўшма корхоналар ташкил қилиша ҳақида бир талай таклифлар ҳам бор, деди губернатор.  

Унинг сўзларига қараганда, ўтган йили Тожикистон ва Нигородск вилояти орасида 6,8 млн долларлик маҳсулот алмашуви бўлган. Бунинг ҳаммаси фақат Тожикистонга экспорт ҳисобидан. Тожикистон эса Нижегородск вилоятига ҳеч нарса экспорт қилмайди.  

Шанцевнинг сўзларига қараганда вилоятда Тожикистондан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари импорт қилишга қизиқиш бор.   

Янгиликлар лентаси
0