ЎзТИАИСВда Корея Республикаси элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишОқсарой
Оқсарой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Асосий эътибор иқтисодиётнинг устувор тармоқларида корейс компаниялари билан ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилган янги инвестиция лойиҳаларига қаратилди.

ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. 19 июль куни Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлигида Жанубий Кореянинг Ўзбекистонда тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси Квон Ён У билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилади вазирлик матбуот-хизмати.

"Учрашув давомида икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамда инвестиция ва молия-техника соҳаларида ҳамкорликнинг ҳозирги ва истиқболдаги ҳолатлари ҳақида музокара бўлиб ўтди.

Асосий эътибор иқтисодиётнинг устувор тармоқларида корейс компаниялари билан ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилган янги инвестиция лойиҳаларига қаратилди", — дейилган хабар матнида.

Янгиликлар лентаси
0