ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Киев марказида портлатиб юборилган автомобил ичида Белоруссиялик журналист Павел Шеремет бўлган, РИА Новости Украина ОАВлари хабари асосида. Шереметни ўз ватани — Минскда дафн этиш режалаштирилган.
Интернетда, фожеа содир бўлган жойда олинган фото ва видео лавҳалар пайдо бўлди. Журналист “Украинская правда” газетаси раҳбари Елена Притулага тегишли бўлган автомобилда кетаётган вақтда соат мехнизми ёки радиобошқарув ёрдамида портловчи мослама ишга туширилган. Фожеа Киев марказида, Иван Франко ва Богдан Хмелницкий кўчалари кесишмасида содир бўлган.
“Чоршанба эрталаб машина портлаши оқибатида таниқли журналист Павел Шеремет қурбон бўлди”, — дейилган “Украинская правда” хабарида.
Машина, в которой взорвался Шеремет. Фото Украинская правда pic.twitter.com/BGgygyrQ8l
— Днс (@vasilkov) 20 июля 2016 г.
“Портлаш оқибатида бир киши қурбон бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, у “Озодлик радиоси” журналисти”, — деди Шевченко тумани полиция матбуот котиби Юлия Дубовик “112 Украина” телеканали эфирида.
Павел Шеремет – Россия, Белоруссия ва Украинада яхши таниш бўлган журналист. У 10 йил давомида Россия телевидениесида ишлаган, жумладан Биринчи каналда (ОРТ) ҳам. Охирги беш йил давомида Шеремет Киевда яшаб “Украинская правда” нашри ва “Радио Вести” эфирларида ишлаб келган.