ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Олма-Отада 18 июн куни рўй берган отишмадан кейин Туркманистон Қозоғистон билан чегарада хавфсизлик чораларини кучайтирди, деб хабар тарқатди чоршанба куни Мангистау вилояти бўйича давлат даромадлари департаменти.
"Туркманистонда чегарадаги хавфсизлик чоралари кучайтирилди, шу сабабли республикага соддалаштирилган тартибда келаётган чет эл фуқаролари учун кириш беш кунга вақтинчалик ёпилди", — дейилади хабар матнида.
Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги келишувларга кўра, Мангистау вилоятида доимий равишда яшовчи Қозоғистон фуқаролари Туркманистоннинг Болқон вилояти ҳудудига беш кунлик муддатга визасиз келиш, кетиш ва яшаш ҳуқуқига эга.
Эслатиб ўтамиз, 18 июль куни Олма-Ота шаҳрида қуролланган номаълум шахслар Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Олма-Ота шаҳар департаменти ва шаҳарнинг Олмали тумани полиция департаменти биноларига ҳужум уюштирган эди. Теракт натижасида 6 киши, шу жумладан 4 нафар полициячи қурбон бўлган. Саккиз киши яраланган, улардан 6 нафари полиция ходимидир. Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси сал ўтмай жиноятчи қўлга олингани ҳақида хабар қилди. Маълумотларга қараганда, террорчи муқаддам судланган ва колонияда салафийлар билан алоқада бўлган.