Энг кўп ҳужжат топширилган ОТМ қайси эканини биласизми?

© UITУзбекский студент
Узбекский студент - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун Ўзбекистон ОТМларига ҳужжат қабул қилишнинг энг охирги куни. Одатга кўра, охирги куни - энг гавжум кун бўлади. Қабул комиссиялари охирги абитуриентгачи ишлайди.

ТОШКЕНТ,20 июл – Sputnik. Бугун Ўзбекистон олий таълим масканлдарида энг қайноқ кунлардан бири бўлиши кутилмоқда. Қонунга кўра 20 июл абитуриентлардан ҳужжат қабул қилишнинг энг охирги куни.

Sputnik Ўзбекистон мухбири хабарига кўра, мамлакатнинг бир неча ОТМларида қабул комиссиялари бугун энг охирги абитуриентгача ишлайди. Ўтган йил Тошкент Молия институти ҳужжат қабул қилишни кеч соат 10 да якунлаган. Андижон Давлат Университети эса – ярим тунга қадар.  

 

Давлат Тест маркази расмий хабарига кўра, 19 июл ҳолатига ўзбек ОТМлари 612 547 абитуриент қабул қилган.

Бугунги кун ҳисобида ушбу сон янада ўсиши аниқ. Демак бу йил ҳам мамлакат ОТМларига киришни истаган абитуриентлар сони бўйича янги рекорд ўрнатилади. Ўтган йили 600 мингга яқин абитуриент ҳужжат топширган эди. Ҳужжат топшираётган абитуриентлар сони ҳар йили ўртача 10%га ўсиб бормоқда”, — дейди Тест маркази вакили  Sputnik мухбирига.     

Ўзбекистонда энг оммавий бўлган ОТМлар учлигига 35 146 ариза қабул қилган Термез Давлат университети, 25 255 ариза қабул қилган Қарши Давлат университети ва 24402 ариза қабул қилган Андижон давлат университетлари кирди.

Ажратилган ўринларга бўлган талаб бўйича, биринчиликда — Термез давлат универститети – ҳар бир ўринга 19,08 киши, Қарши давлат университети – 18,11 киши ва Гулистон давлат университети – 18,9 киши.   

Қизиғи шундаки, бу йил нуфузли пойтахт ОТМларига топширадиганлар сони кам. Тошкент Медицина академиясига 5455 киши ариза топширган, Ўзбекистон Миллий университетига – 10969 киши, Тошкент давлат техник университетига – 13388 киши, Тошкент молия институтига – 3267 киши, Тошкент давлат юридик университетига – 3991 киши ариза топширган.

Эслатиб ўтами 2016 – 2017 ўқув йилларида баклавриатга 57907 абитуриент қабул қилиш режалаштирилган. Ундан давлат грантлари асосида – 19120 киши, тўлов-контракт асосида – 38787 киши қабул қилиш режалаштирилган.

Магистратурага эса 5 минг киши қабул қилиш кутилмоқда. Улардан 1548 киши бюджет асосида, 3452 киши эса — контрактчилар.

 

Янгиликлар лентаси
0