Тошкентда янги истироҳат боғи очилмоқда

© АО «Узбекистон темир йуллари»."Анҳор-Локомотив" парки аттракционлари
Анҳор-Локомотив парки аттракционлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги боғда кичик ҳажмдаги Ўзбекистоннинг диққатга сазовор меъморий обидалари қурилмоқда. Жумладан, Тошкент телеминораси, Калта Минор(Хива), Шердор мадрасаси(Самарқанд), Минораи Калон(Бухоро), Тошкент курантлари каби иншоотларнинг макетлари қурилмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Тошкентда тез кунларда янги "Анҳор-Локомотив" маданият ва истироҳат боғининг очилиш маросими бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда "Ўзбекистон темир йўллари".

Хабарда айтилишича, истироҳат боғининг тантанали очилиши 1 август кунига белгиланган.

Янги объектнинг умумий майдони 8 гектарни ташкил қилиб, у Тошкент шаҳрининг Лабзак ҳамда Зулфияхоним ("Анҳор" канали) оралиғида жойлашган.

© Uz24.uz Янги "Анҳор-Локомотив" боғи 2016 йилнинг 1 август куни Тошкентда очилади
Янги Анҳор-Локомотив боғи 2016 йилнинг 1 август куни Тошкентда очилади - Sputnik Ўзбекистон
Янги "Анҳор-Локомотив" боғи 2016 йилнинг 1 август куни Тошкентда очилади

Мазкур истироҳат боғидан Ўзбекистонда энг катта ҳисобланган картодром (майдони 12 000 кв.м), фильмлар намойиш этиладиган ёзги майдон, 4та кинозал, 320 ўринга мўлжалланган ресторан, болалар майдончасига эга қаҳвахона ва бепул автомобил турар жойлари ўрин олгани хабар қилинмоқда.

Янги боғда кичик ҳажмдаги Ўзбекистоннинг диққатга сазовор меъморий обидалари қурилмоқда. Жумладан, Тошкент телеминораси, Калта Минор(Хива), Шердор мадрасаси(Самарқанд), Минораи Калон(Бухоро), Тошкент курантлари каби иншоотларнинг макетлари қурилмоқда.

© Uz24.uz Янги "Анҳор-Локомотив" боғи 2016 йилнинг 1 августида Тошкентда очилади
Янги Анҳор-Локомотив боғи 2016 йилнинг 1 августида Тошкентда очилади - Sputnik Ўзбекистон
Янги "Анҳор-Локомотив" боғи 2016 йилнинг 1 августида Тошкентда очилади

Шунингдек, боғ ҳудудида ҳажми 1810 метр квадратга тенг сунъий ҳовуз бўлиб, унда ретро-автомобил шаклидаги электр қайиқлар сузиши айтилмоқда.

"Анҳор" канали устидан ўтувчи йўловчилар кўприги, турли рангда товланувчи улкан фаввора, автодром, аттракционлар ташриф буюрувчиларни 1 август куни хушнуд этади, деган умиддамиз.

© Uz24.uz Янги "Анҳор-Локомотив" боғи Тошкентнинг Лабзак ҳамда Зулфияхоним ("Анҳор" канали) кўчалари оралиғида жойлашган
Янги Анҳор-Локомотив боғи Тошкентнинг Лабзак ҳамда Зулфияхоним (Анҳор канали) кўчалари оралиғида жойлашган  - Sputnik Ўзбекистон
Янги "Анҳор-Локомотив" боғи Тошкентнинг Лабзак ҳамда Зулфияхоним ("Анҳор" канали) кўчалари оралиғида жойлашган
Янгиликлар лентаси
0