Димитрис Баколас: Ўзбекистонда хавфсизлик ва барқарорлик кафолатланган

© Sputnik / СтрингерЎзбекистон давлат мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган тадбир.
Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган тадбир. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллик байрами муносабати билан хорижлик экспертлар ўзбек халқига ўзларининг самимий қутловларини йўлламоқдалар. Жумладан, “Греция - Ўзбекистон” жамияти раиси Димитрис Баколас Ўзбекистонда ҳукм сураётган бирдамлик ва толерантлик муҳитига юқори баҳо берди.

ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 25 йиллик байрами муносабати билан хорижлик экспертлар ўзбек халқига ўзларининг самимий қутловларини йўлламоқдалар, деб хабар қилмоқда "Жаҳон" АА.

Хабарда айтилишича, “Греция — Ўзбекистон” жамияти раиси Димитрис Баколас Ўзбекистонда ҳукм сураётган бирдамлик ва толерантлик муҳитига юқори баҳо берар экан, мамлакат минтақадаги ва, умуман, бутун дунёдаги энг барқарор давлатлардан ҳисобланишини қайд этган. Унинг айтишича, ўзбек халқи ўзининг меҳмондўстлиги, оқкўнгиллиги ҳамда бошқа миллат ва элат вакилларига нисбатан ҳурмати билан ном қозонган.

"Ўзбекистонда кўп сонли греклар яшайди, улар учун муносиб ҳаёт кечириш кафолатланган. Улар республика ривожланишига салмоқли ҳисса қўшиб келмоқдалар. Шу боис мамлакатингиз турли миллат ва элатлар вакиллари ўртасидаги бирдамлик ва бир-бирини тўғри тушуниш нуқтаи назаридан бошқаларга намуна бўлиши мумкин.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими - Sputnik Ўзбекистон
Мустақиллик байрами арафасида "тозалаш-антитеррор" тадбири бошланди
Ўзбекистон раҳбариятининг узоқни кўзлаган сиёсатни олиб бораётгани туфайли мамлакатда хавфсизлик ва барқарорлик кафолатланган. АҚШда фаолият кўрсатадиган Геллап институти деб ном олган ижтимоий фикрни ўрганиш маркази томонидан «Қонуний тартибларга итоат қилиш индекси» деган мавзуда 2015 йилда ўтказилган ва эълон қилинган тадқиқот якунларига кўра, Ўзбекистон дунёдаги 141 та давлат орасида иккинчи ўринни эгаллагани ҳам бу фикрни тасдиқлайди.

Ушбу фурсатдан фойдаланиб, ўзбек халқини остонада турган қутлуғ сана — мамлакат давлат мустақиллигининг 25 йиллик юбилей байрами билан самимий муборакбод этаман. Дўст Ўзбекистонга бардавом тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт ҳамда суверен ривожланиш йўлида янада улкан муваффақиятлар тилайман", — деб табрик йўллаган Димитрис Баколас.

Янгиликлар лентаси
0