ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Чорвоқда дам олишни яхши кўрадиганлар ушбу кунларда кутилмаган ноқулайликларга дуч келишди. Йўлда узунлиги бир неча километр бўлган йўл тиқини ҳосил бўлди. Кўплаб автомобиллар Бир неча автомобиллар "пробка"ни кўриб орқага қайтиб кетишган. Уларни тушунса бўлади, бундай иссиқда тўхтаб турган автомобил ичида ўтириш ҳам осон эмас.
“Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари ёзишича, йўлнинг иккала томони ҳам лиқ тўла эди. Пляжда эса ётишга эмас, ўтиришга ҳам жой йўқ эди.
Ижтимоий гуруҳ аъзоларнинг бирининг фикрига кўра, пробканинг сабаби — ушбу кунларда Тошкентга келган минглаб абитуриентлар, эмиш.
“Биз, ўйлаб туриб, шаҳарда одам кўп, тиқилинч, балким бир тоққа бориб келармиз, дегандик. Кейин билсак, бутун Тошкент шундай деб ўйлаган экан!”, — деб ёзади фойдаланувчилардан бири.
Гувоҳлар айтишича ДАН ходимлари ҳайдовчиларга ҳазиллашиб “Тошкентда машина қолдими ўзи?” – деб сўрашар экан.
Бошқалар бўлса – буларнинг ҳаммасига янги румс айбдор — ҳозирги ёзла тоғда, дам олиш масканларида тўпланишни яхши кўришади дейди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозир Ўзбекистонда таътиллар мавсуми. Лекин, нархи арзон бўлмаган дам олиш масканарига боришга ҳамманинг ҳам пули етмайди. Кўпчиллик бассейн, дарё ёки каналларга чўмилишга боради.
Чорвоқ сув омбори Тошкентликларнинг энг севимли жойларидан биридир. Биринчидан бу ер шинам ва чиройли тоғ манзарларга бой, иккинчидагн шаҳардан кўра анча салқин, учинчидан чўмилиш мумкин бўлган Чорвоқ сув омбори бор. Афсуски, аҳолиси 2,5 млн киши бўлган Тошкент атрофида бундай жойлар саноқли, шунинг учун ҳам Чорвоқ йўлида тиқилинч бўлса керак…