Ўзбекистонда 1-синф учун "Алифбе" электрон дарслиги яратилди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишМактаб ўқувчилари информатика дарсида
Мактаб ўқувчилари информатика дарсида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
1-синф учун электрон дарсликнинг асосий вазифаси замонавий техника воситалари орқали билим олишдан иборат бўлиб, ундаги видео ва аудио роликлар эса қабул қилинаётган билимларни осон ўзлаштиришга ва ёдда сақлаб қолишига ёрдам беради.

ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Мултимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази дастурчилари "Алифбе” 1-синф учун электрон дарслигини яратдилар, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги.

Маълумотга кўра, "Алифбе” 1-синф учун электрон дарсликнинг асосий вазифаси замонавий техника воситалари орқали билим олишдан иборат бўлиб, ундаги видео ва аудио роликлар қабул қилинаётган билимларни осон ўзлаштиришга ва йодда сақлаб қолишига ёрдам беради.

Ресурсда фойдаланилган ранг-баранг тасвирлар, ўйинлар, мусиқалар болаларнинг фанга бўлган қизиқишларини ошириши таъкидланган. Дарсликнинг охирги қисмида мавзуни мустаҳкамлаш учун вазифалар берилган бўлиб, бундан ташқари ўқувчилар алифбени компьютер орқали ўрганишлари мумкинлиги қўшимча қилинган.

Нашрда ёзилишича, муаллифларга ушбу дастур учун гувоҳнома берилган.

Янгиликлар лентаси
0