Прокуратура 9350 тадбиркор ҳуқуқларини тиклади

© fotoliaҚонун ва одил судлов рамзлари
Қонун ва одил судлов рамзлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2015 йил ва 2016 йилнинг 6 ойи давомида ўтказилган назорат тадбирлари давомида 12 мингдан ортиқ қонун бузилиши ҳолатлари аниқланиб, 1200 дан ортиқ мансабдор шахслар маъмурий ёки интизомий жавобгарликка тортилди, 250 дан ортиқ жиноят иши қўзғатилган ва бунинг натижасида 9350 нафар тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Прокуратура томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат ва бошқа давлат органлари ходимлари томонидан содир этилган 12 мингдан ортиқ қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот-хизмати.

"2015 йил ва 2016 йилнинг 6 ойи давомида ўтказилган назорат тадбирлари давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат ва бошқа давлат органлари ходимлари томонидан содир этилган 12 мингдан ортиқ қонун бузилиши ҳолатлари аниқланиб, 1200 дан ортиқ мансабдор шахслар маъмурий ёки интизомий жавобгарликка тортилди, 250 дан ортиқ жиноят иши қўзғатилди. Бунинг натижасида 9350 нафар тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди", — дейилади хабар матнида.

Айрим давлат бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашиш, уларга тўсқинлик қилиш, ҳуқуқларини чеклаш ва давлат хизматларини кўрсатишда қонунбузилиши ҳолатлари ҳақида Бош прокуратура томонидан ўтказилган видеоанжуманда сўзланди.

Шартнома тузиш. Тадбиркорлик. - Sputnik Ўзбекистон
Ҳокимиятлар қошида тадбиркорлар учун кўп хизматли марказлар очилади

Бош прокуратурада Мурожаатларни туну кун телефон орқали қабул қилиш маркази ташкил этилган бўлиб, 34 та вазирлик ва идора билан тўғридан тўғри алоқа ўрнатилган. Мурожаатларнинг кўриб чиқилиши устидан электрон назорат тизими жорий қилинган.

Марказнинг ўтган даврдаги фаолияти давомида қабул қилинган мурожаатларнинг 64 мингдан ортиғи ҳал этилиб, натижаси бўйича 330 та ноқонуний қарорга нисбатан протестлар келтирилган, қонунбузилишлар ва уларнинг сабабларини бартараф этиш ҳақида 364 та тақдимнома ҳамда судларга 23,4 млрд. сўмни ундириш юзасидан даъво аризалар киритилган. Қонунбузилишларга йўл қўйган 886 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган, қўпол қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 402 та жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0