ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Ғарбий Тянь-Шань ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилди, дея хабар берилган ташкилот расмий сайтида.
Жорий йилнинг 10-20 июль кунлари Туркиянинг Истамбул шаҳрида ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси қўмитасининг 40-сессияси ўтказилмоқда. Қўмита Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилиши мумкин бўлган 29 та табиат мўъжизаларини кўриб чиқмоқда.
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Ғарбий Тянь-Шань тоғларини бутунжаҳон меросига киритилиши борасида қўмитага ариза билан мурожаат қилган эди ва қўмита бу таклифни маъқуллади.
Тянь-Шань Марказий Осиё тоғ тизими қисми бўлиб, дунёдаги энг йирик етти тоғ тизимидан бири ҳисобланади. Ғарбий Тянь-Шаннинг турли қисмлари баландлиги 700 метрдан 4503 метргачани ташкил этади.
Шунингдек, рўйхатдан Чаддаги Эннеди платоси тоғ ландшафти ва Ироқдаги Месопатамия ботқоқлиги табиий-маданий объектлари ҳам ўрин олди.