"Ислом давлати" Ироқда 20 минг оилани "жонли девор" сифатида ушлаб турибди

© AP Photo / AP Photo via militant website, File"Ислом давлати" жангарилари
Ислом давлати жангарилари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ислом давлати" жангарилари Ироқ армияси ҳужумига қарши мудофаа сифатида 20 минг оилани "жонли девор" сифатида ушлаб турибди, деб хабар қилди Ироқнинг Al Mada агентлигига маҳаллий йиғин раиси.

ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси жангарилари Ироқнинг ғарбий шаҳарларидан бири бўлмиш Ал-Қаймда 20 минг оилани "жонли девор" сифатида ушлаб турибди. Террорчилар Ироқ армияси ҳужумидан ўзини шу тарзда ҳимоя қилмоқда, деб хабар қилган Al Mada агентлигига маҳаллий йиғин раиси. РИА Новости хабарига кўра.

Ницца қурбонлари хотирасига гуллар - Sputnik Ўзбекистон
"Ислом давлати" Ниццадаги теракт учун жавобгарликни олди
Ироқ армияси кўнгилли аскарлар ва халқаро коалиция ҲҲК кўмаги остида сўнгги вақтларда Сурия билан чегарадош, Ал-Қайм шаҳри яқинидаги Анбар провинциясининг каттагина қисмини ўзига қайтаришга муваффақ бўлган эди. Бу ҳудудда террорчиларга қарши операциялар давом этмоқда.

"Ислом давлати" чегарага яқин шаҳар ичида 20 минг оилани қамалда ушлаб турибди, жангарилар улардан "жонли девор" сифатида фойдаланмоқда", — деб хабар қилган Нозим Бардан исмли амалдор.

Унинг сўзларига кўра, террорчилар одамларга шаҳарни тарк этишни қатъий таъқиқлаган, қочишга ҳаракат қилганларнинг кўпи отиб ўлдирилган.

"Ал-Қайм ҳукумати марказий раҳбариятдан шаҳарни тезроқ тозалаб, бегуноҳ фуқароларни эвакуация қилишни илтимос қилган", — деб қўшимча қилди бардан.

Эслатиб ўтамиз, икки йилдирки, Ал-Қаймни террорчилар назорат қилиб келмоқда.

Янгиликлар лентаси
0