ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Ўзбекистон термаси "Дэвис кубоги"да Хитой термасини 3:2 ҳисобда мағлубиятга учратди, деб хабар берилган турнир расмий сайтида.
15 Июл 2016, 19:24
Денис Истомин ва Зе Жанг ўртасидаги матч 6:3, 5:7, 6:2, 1:6, 4:6 натижаси билан юртбошимизнинг мағлубияти билан тугагач, Ўзбекистон — Хитой ўртасидаги баҳс тақдири Фаррух Дўстов — Ди Ву учрашувига боғлиқ бўлиб қолган.
Тошкент шаҳридаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби марказий кортида бўлиб ўтган учрашув, 3 соатдан ортиқ вақт давом этган ва унда ҳамюртимиз 7:6, 6:3, 7:6 натижаси билан ғалабага эришиб, Ўзбекистон – Хитой баҳсидаги умумий ҳисобни 3:2 кўринишига олиб келган.