ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. 16 июль, шанба куни Кўприк Аму-Бухоро канали устидан ўтганҚоровулбозор — Бухоро йўналишида жойлашган кўприкнинг бир қисми қулаб тушди, деб хабар қилмоқда UZ24.
Нашрда ёзилишича, ҳодиса жойида суратга олинган суратлар интернет тармоғида пайдо бўлгач, "Ўзавтойўл" давлат акциядорлик компанияси А380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов" автойўлининг 185-километридаги кўприкнинг бир қисми қулаганини тасдиқлаган.
"Кўприкнинг беш тирагичи оралиқларидан бири тушиб кетган, бунинг оқибатида 1961 йилда қурилган иншоотнинг тўсинлари қулаган. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ", — деб хабар берган нашр.
Таъкидланишича, енгил автомашиналар кўприк устидан ҳаракатланишда давом этади, юк машиналари эса 25 километр ортиқча йўл босиб кўприкни айланиб ўтади. Таъмирлаш ишлари тез орада якунланади.