Ярим йил давомида Ўзбекистон ЯИМи 7,8 %га ўсди

Oбуна бўлиш
2016 йилда Ўзбекистон ҳукумати ЯИМнинг йиллик 8% ўсишини ваъда бермоқда.

ТОШКЕНТ, 16 июл – Sputnik. Ушбу йилнинг январ-июн ойларида Ўзбекистон ЯИМи ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан 7,8 % га ўсди, давлат хизматлари порталида хабар берилишига кўра.

Саноат моллари ишлаб чиқариш ҳажми 6,7 %, қишлоқ хўжалиги – 6,8 %, хизмат кўрсатиш соҳаси – 12,9 %, қурилиш соҳаси – 17,5 % га ўсди.

Мамлакат иқтисодига киритилган сармоялар ҳажми 11,8% га, жумладан чет эл сармоялари ҳажми 17,2 %га ўсди.

Давлат бюджети ушбу давр мобайнида 0,1 % профицити аниқланди. Инфляция миқдори кутилганидан ошмади.

2015 йилда ЎЗбекистон ЯИМи 8% га ўсди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8%га, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари – 6,8 %,га, барча турдаги сармоялар ҳажми – 9,5 % ўсиши кузатилган эди.

2016 йилда ҳукумат 8% ЯИМ ўсишини релаштирган. Ўсиш 8,3 % — саноат маҳсулотлари, 6%  — қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, ва 10 %  — сармоялар ҳисобига амалга оширилади.  Инфляция миқдори 5,5 — 6 % даражасида сақлаб қолиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0