Ислом Каримов Ницца теракти муносабати билан таъзия билдирди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишЎзбекистон Президенти Ислом Каримов
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Франциянинг миллий байрами - Бастилия олиниши кунида амалга оширилган теракт натижасида 84 киши ҳалок бўлган, юздан зиёд одам жароҳатланган, шулардан 50 нафарининг аҳволи ўта оғир.

ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Франция Республикаси Президенти Франсуа Олландга 2016 йилнинг 14 июл куни Ницца шаҳрида содир этилган теракт муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор этди, деб хабар қилади Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

"Ўзбекистон раҳбари ўз мактубида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги фожиавий хабарни чуқур қайғу билан қабул қилганлигини қайд этди, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатлаганларга ҳамдардлик сўзларини етказишни сўради", дейилади Ўзбекистон ТИВ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 14 июл куни Франциянинг Ницца шаҳрида теракт амалга оширилди. Маҳаллий вақт билан 22.30да катта юк машинаси оломон устига бостириб борган, натижада 84 киши ҳалок бўлган, 100дан зиёд одамлар жароҳатланган.

Франция президенти Франсуа Олланд ҳужумни теракт деб атаган ва мамлакатдаги 26 июлда тугаши лозим бўлган фавқулодда ҳолат яна уч ойга узайтирилишини маълум қилган.

Янгиликлар лентаси
0