ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Ушбу фожеа пайшанба куни кечқурун содир бўлди. Террорчи юк автомобилини Бастилия кунига бағишланган мушакбозликни томоша қилиш учун йиғилгаодамлар устига ҳайдаган.
Гувоҳлар айтишига қараганда, 2 километр давомида машина тўхтамасдан зиг-заг шаклида ҳаракатланиб одамларни босган. Ундан ташқари ҳайдовчи одамларни ўққа тутган деган гаплар ҳам бор. Террорчини полиция ходимлар тўхтатган. Юк машинасидан кўп миқдорда қурол яроғ топилган.
Қурбон бўлганлар орасида кўп мамалкат фуқаролари бор, жумладан Россияликлар ҳам.
Рейтер хабарига кўра, юк машинасини 31 ёшли асли Тунислик бўлган Франция фуқароси бошқарган.
© SputnikНиццадаги теракт
Ниццадаги теракт
© Sputnik