Россия Қрим ярим ороли ҳимоясига С-400ни юбормоқда

© Sputnik / Дмитрий Виноградов / Медиабанкка ўтишС-400 зенит-ракета мажмуаси
С-400 зенит-ракета мажмуаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хабарларга кўра, айни вақтда Қрим яримороли ҳаво ҳудудини С-300 комплекси ҳимоя қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги август ойида Қрим яриморолига "Триум" деб номланган энг сўнгги моделдаги С-400 зенит-ракета мажмуасини юборади, деб хабар қилди жума куни 18-зенит ракета полки қўмондони ўринбосари, подполковник Евгений Олейников.

Хабарларга кўра, айни вақтда Қрим яримороли ҳаво ҳудудини С-300 комплекси ҳимоя қилмоқда.

"Бошланғич ҳарбий отишмалар ўз ниҳоясига етиши билан… 2016 йилнинг августида қабул қилинган техника (С-400)ни доимий дислокация (кўчиш) жойи… Феодосияда жойлаштириш режалаштирилмоқда…", — деб таъкидлаган Олейников ҳарбий маҳсулотларни қабул қилиш кунида.

Маълумот учун: кейинги йилларда дунёдаги барча армияларда душманни масофадан туриб  йўқ қилиш, яъни юзма-юз тўқнашувдан сақлайдиган воситаларга кўпроқ урғу берилмоқда. Шу аснода, эски ракета мажмуалари модернизация қилиниб, янгилари яратилмоқда. Аммо душман авиациясини мағлуб қилиш учун мўлжалланган воситалар ҳар бир даврда алоҳида рол ўйнаб келган.

С-400 зенит-ракета мажмуаси ана шундай воситалардан биридир.

Янгиликлар лентаси
0