Sputnik Magnum Photography Awards мукофотини қўлга киритди

© Sputnik / Валерий МельниковSputnik Magnum Photography Awards мукофоти билан тақдирланди
Sputnik Magnum Photography Awards мукофоти билан тақдирланди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Magnum Photography Awards - жаҳоннинг энг обрўли профессионал майдонларидан бири, у ерда ўз меҳнат маҳсуллари билан иштирок этиш учун ҳуқуқини қўлга киритиш учун энг яхши фотосуратчилар ўзаро рақобатлашадилар.

ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Спутник фотомухбири Валерий Мельников Украина жануби-шарқида амалга оширган "Сўнгги сонияда" иши учун Magnum Photography Awards 2016 халқаро танловида "фотомухбирлик" номинациясида ғолибликни қўлга киритди. Танловда жами 127 давлатдан фотосуратчилар иштирок этган. Сурат эса 2014 йил 2 июнда суратга олинган.

Суратда Украина Қуролли кучлари авиазарбаси натижасида рўй берган ёнғиндан қочаётган Луганск станицаси аҳолиси тасвирланган. Сурат — Мельниковнинг Донбассга уюштирган сафари чоғида яратилган "Украина қора кунлари" ишларининг бир қисми ҳисобланади.

"Мен ҳаммасига ўз кўзларим билан гувоҳ бўлганман ва камера объективи орқали рўй берган ҳодисанинг бутун даҳшатини кўрсатиб беришга ҳаракат қилганман. Менинг фоторепортажларим кучи ҳам шунда — реаллик фожиасида, — дейди Мельников. — Очиғи, кўнглимда икки ҳил туйғу кечмоқда — мен журналист ва ўз ишининг устаси сифатида совринни қўлга киритганимдан фахрлансам, шу вақтнинг ўзида ҳаётига фалокат кириб келган тинч аҳоли ва одамларга қаттиқ ачинаман".

Валерий Мельников — фотожурналистика соҳасида бир қанча обрўли мукофотлар совриндори.

Янгиликлар лентаси
0