Карелия раҳбари ҳудуддаги ўзбек диаспораси вакиллари билан учрашди

© Sputnik / Konstantin Chalabov / Медиабанкка ўтишКарелия республикаси
Карелия республикаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Карелия вилояти раҳбари Александр Худилайнен ўзбек диаспораси вакиллари билан учрашув ўтказиб ҳудудда яшаётган ўзбеклар ҳаёти ва урф одатлари билан танишди.

ТОШКЕНТ, 15 июл – Sputnik. Карелия республикаси раҳбари Александр Худилайнен Умумроссия ўзбеклар ва Ўзбекистон халқлари миллий-маданий бойликларини сақлаб қолиш жамоат ташкилоти вакили Ёдгорбек Мухторов ва Акмал Қаҳҳоровлар билан учрашди, Карелия портали хабарига асосан.

Ташкилот мақсади – миллий ўзликни сақлаб қолиш, Россияда яшаётган ўзбекларнинг тили ва маданиятини ривожлантириш, Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси халқлари орасида дўстликни кучайтириш ҳамда миллатлараро, динлараро можароларнинг олдини олишдир.

Меҳмонлар вилоят раҳбарига Карелияда яшаётган ўзбекларнинг ҳаёти, оилавий байрамлари ва урф-одатлари ҳақида айтиб беришди. 2010 йилда бўлиб ўтган умумроссия аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Карелия ўлкасида – 554 ўзбек яшайди. Ёдгорбек Мухторовнинг сўзларига қараганда, бугунги кунда Карелияга келиб миграция ҳисобида турган меҳнат мигрантлари билан биргаликда Ўзбекистон фуқаролари сони  бир минг кишига яқинлашган.

Александр Худилайн ўзбек жамоасининг 6 августга режалаштирилган “Сабантуй дўстларни бирлаштиради” ижтимоий тадбирида қитнашиш имкони билан қизиқди.

Карелия раҳбарининг ўзбек диаспорасига яқин келажакдаги режалари ҳақида берган саволига “Яшаш ва ишлаш! Карелия ҳақиқатдан кўп миллатли, хушкўнгил республика ҳисобланади. Бу ерда “понаехали” деган ибора эшитилмайди. Бу биз учун жуда муҳим.”, — деб жавоб берди Ёдгорбек Мухторов.

Карелия милий сиёсат вазири Андрей Маниннинг сўзларига қараганда ўзбек диаспораси вилоятда ўтказилаётган “Карелияда дўстлик йўналиши” каби мигрантларни маҳаллий ҳудудга мослаштириш дастурларининг фаол қатнашчисидир. Ундан ташқари Ёдгорбек Мухторов – Карелия миллий сиёсат  вазирлиги Петрозаводск шаҳри бўйича Маслаҳат Кенгаши аъзосидир.

© gov.karelia.ruВстреча руководителя Карелии с представителями узбекской диаспоры
Встреча руководителя Карелии с представителями узбекской диаспоры - Sputnik Ўзбекистон
Встреча руководителя Карелии с представителями узбекской диаспоры
Янгиликлар лентаси
0