Ўзбекистон автосаноатининг кечаси, бугуни ва эртаси

Oбуна бўлиш
Буй йил Ўзбекистон автомобил саноатига 20 йил тўлади. Ушбу йиллар давомида мамлакатда автомобил бозори қандай ривожлангани ҳақида бизнинг инфографикамизда томоша қилинг.

ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. 1991 йилда Ўзбекистон Мустақиллика эршганидан кейин ўз ривожланиш йўлини қидира бошлади. 1992 йилда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Жанубий Кореяга бўлган сафари вақтида Daewoo гуруҳи заводларидан бирига ташриф буюрди ва янги пайдо бўлган корхонанинг муваффақиятларидан хабар топди. Кейин Ўзбекистон ҳукумати ва ва Дэу концерни орасида асосий шартнома тузилди.

Заводни республиканинг аҳоли энг зич яшайдиган ҳудудларидан бири бўлган Андижон вилоятида, собиқ трактор прицеплари заводи ўрнига қуришга қарор қилинди.

1994 йилнинг июнида Асакада янги завод қурилиши бошланди. Заводнинг биринчи маҳсулоти, Damas минивэни 1996 йилнинг 19 июлида конвейердан чиқа бошлади. Шакли ўхшаш бўлгани учун халқда унга дарҳол “буханка” деб ном бериши. Ушбу автомобил ҳозирга қадар халқнинг энг севимли автомобилларидан бири бўлди.

1996 йилнинг июнидан бошлаб Tico ва Nexia автомобиллари ишлаб чиқарила бошлади. Тез орада ушбу автомобилларнинг ҳар бири харидорлар орасида оммавийлашиб кетди.

Кейинги йиллар давомида Nexia автомобили бир неча бор янгиланди ва ушбу автомобилга  бугунги кунга қадар талаб катта.

2001 йилнинг августида Matiz ва янгиланган Nexia ишлаб чиқарилиб Россия ва Қозоғистон бозорларига экспорт қилина бошлади. Нархи арзон, сифатли жамланган ва эксплуатацияда қиммат бўлмаган автомобиллари ўша йилларда МДҲ аҳолисига айни муддао эди. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон автомобиллари Россияда тез орада халқ ишончига эга бўлди ва ўз харидорини топди.

2003 йилда Matiz Россияда “Йилнинг энг яхши автомобили” деб топилди. Шуни айтиш лозимки, Matiz ҳозиргача Россияда кичик автомобиллар оасида энг кўп сотиладигани ҳисобланади.

2008 йилда Ўзбекистон автомобил саноати General Motors билан ҳамкорлик қила бошлади. Ишлаб чиқарилаётган моделлар сафига янги Spark, Tacuma, Epica и Captiva ва бошқалар қўшилди. Автомобилларга замонавий Euro 3 двигателлари ўрнатилди. Matiz ўрнига Spark ишлаб чиқарила бошлади.

2012 йилда Ўзбекистон автосаноати Катта седан Malibu ва ўртача оилавий автомобил Cobalt ишлаб чиқара бошлади. Бугунги кунда автомобил 10 та замонавий модел ишлаб чиқармоқда. Жумладан автомобилларга заводда газ-баллон ускунаси ўрнатиш ҳам йўлга қўйилмоқда.

Енгил автомобиллардан ташқари Ўзбекистонда  Япониянинг Isuzu ва Германиянинг MAN корхоналари билан биргаликда ташкил қилнган қўшма корхоналарда автобуслар, юк машиналари турли махсус техникалар ишлаб чиқариш йўлга  қўйилган.

Маълумки автомобил саноати ишлаб чиқаришнинг кўплаб соҳаларини ўзи билан бирга олдинга сурувчи “локомотив”и ҳисоблананди. Ўзбекистонда ҳам ушбу фикр ўз тасдиғини топди. Бугунги кунда Ўзбекистонда 250 дан ортиқ кичик ва ўрта корхоналар автомобиллар учун эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқармоқда. Бу албатта мамлакат иқтисодига ўзининг сезиларли ҳиссасини қўшмоқда.

Янгиликлар лентаси
0