Тошкентда Хитой ва Ўзбекистон жамоалари орасида қуръа ташлаш бўлиб ўтди

Oбуна бўлиш
Дэвис кубогининг навбатдаги раундига чиқиш учун ўйинлар 15-17 июлда Тошкентда бўлиб ўтади. Ўнда Ўзбекистон жамоаси Хитой билан учрашади.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон ва Хитой теннис жамоалари орасида қуръа ташлаш бўлиб ўтди, Nuz.uz хабарига асосан.

Ўзбекистон жамоаси таркибида бир неча ўзгаришлар бўлди: хусусан, Жўрабек Каримов ўрнида Хумоюн Суюнов қатнашадиган бўлди. Хитой жамоасига қарши курашада Ўзбекистон биринчи ракеткаси Денис Истомин ва Фаррух Дўстов ҳамда Санжар Файзиевлар қатнашади. Хитой жамоаси обрўсини эса У Ди, Цзе Чжан, Чже Ли ва Мао-Синь Гунлар ҳимоя қилади.

15 июл куни бўлиб ўтадиган ўйинда Фаррух Дўстов ва Цзе Джан учрашади, иккинчи жангда эса Денис Истомин ва У Ди беллашади.

16 июлда жуфтли ўйинларда Денис Истомин Фаррух Дустов билан Хитойлик дуэт Чже Ли ва Мао-Синь Гунлар билан учрашади.

Мусобақанинг охирги кунида Денис Истомин Дже Ли, Фаррух Дустов эса У Ди билан учрашади.

Жамоаларнинг охирги йилларда бўлиб ўтган 8 учрашувидан 5 таси Ўзбекистон ғалабаси билан якунланган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0