ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Фарғона вилоят жиноий суди Ўзбекистонда экстремистик ғояларни тарғиб қилган фуқаро устидан ҳукм чиқарди.
Суд бўлими хабарига кўра, Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида яшовчи 35-ёшли Фарходжон Рахимов диний экстремистларнинг ноқонуний йиғилишларида фаол қатнашиб келган ва атрофдагиларга “жиҳодчилик” ғояларини тарғиб қилган.
Ундан ташқари, Рахимов интернетда мавжуд бўлган турли диний гуруҳларга аъзо бўлган ва ўз яқинларидан шариат қонунлари бўйича яшашни талаб қилган.
“Судда айбланувчи ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган. Кўриб чиқилганматериаллар бўйича, уни 12 йилга қамоқ жазосига маҳкум қилиш ҳақида ҳукм ўқилган”, — деди суд вакили.
Жиноий иш юзасидан олиб борилган тергов вақтида Рихимовнинг планшетида кўплаб диний экстремистик мавзудаги фото ва видео материаллар топилган.