Петербургда ноқонуний яшаётган 43 нафар Ўзбекистон фуқаролари аниқлади

© Sputnik / Екатерина Соловьева / Медиабанкка ўтишМигрантлар ҳаёти
Мигрантлар ҳаёти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Санкт-Петербург прокуратураси ноқонуний яшаётган 60 нафар мигрантларни аниқлади. Улар вилоятдаги Сестрорецк шаҳарчасида собиқ пансионат биносида яшаб келишган.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Санкт-Петербург прокуратураси вилоятда йўлга қўйлган ноқонуний миграция ҳолатини аниқлади. Ўзбекистон, Арманистон, Тожикистон ва Белоруссиялик мигрантлар вилоятнинг курорт шаҳарчаси ҳисобланган Сестрорецкда жойлашган собиқ пансионат ҳудудида яшаб келишган.

“Санкт-Петербургнинг вилояти Миграция хизмати билан биргаликда Сестрорецкда жойлашган санатория қурилиш майдончасида миграция қонунлари, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини текшириш ўтказди”, — дейилган хабарда.    

Прокуратура хабарига кўра, собиқ “Дюна” пансионати ҳудудидаги қурилиш майдончасида жойлашган қаровсиз бинода 43 нафар Ўзбекистон фуқароси, 8 нафар Арманистон фуқароси, 5 нафар Тожикистон фуқароси ва 1 Белоруссиялик яшаётган бўлишган.

Хоналарда, ётиш жойлари, холодилниклар ва плиталар ўрнатилган бўлган. Жиноий иш “Ноқонуний миграция ташкил қилиш” – банди бўйича қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0