Атамбаев Қирғизистонда паранжи ҳақида плакатларни тарқатишни буюрди

© SputnikБешкекда плакат
Бешкекда плакат - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон президенти бугунги кунда мамлакатга бегона маданият кириб келаётганини таъкидлаб халқни ўз маданияти ва тилини сақлаб қолишга чақирди.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев икки кун олдин Бешкекда пайдо бўлган "Кайран элим, кайда баратабыз?" – “Бечора халқим, қайга кетмоқдамиз?!” плакатнини кўпайтириб бутун мамалкат бўйлаб тарқатишни буюрди, Sputnik Қирғизистон хабарига асосан.

Икки кун олдин Қирғизистон пойтахтида қирғиз миллий кийими кийган иккинчи тарафида паранжи кийган аёллар сурати туширилган плакатлар пайдо бўлган эди.

Ангела Меркель билан бўлиб ўтган учрашувдан кейинги матбуот анжуманида,  Атамбаев ўз ёрдамчиларига ушбу баннерларни бутун мамлакат бўйлаб жойлаштишни буюрганини айтди.

“Келинглар, араб, покистон, бангладеш ва бошқа маданиятларни миллий қирғиз маданияти билан аралаштирмайлик. Бизнинг ўз миллий либосларимиз ва тилимиз бор. Масалан, нимага “адал”, эмас “ҳалал” дейишимиз керак? Мен Қуръонни бир неча бор ўқиб чиққанман. Бизга бегона маданият ва тилни боғлашнинг кераги йўқ. Бизга бундай плакатлар керак”, — деди Атамбаев.

Айтишларига қараганда тунда кимдан ушбу плакатлардан бирни ечиб олган. “Бу ишни қилган одам бошқалар фикрини қабул қилмайдиган киши”, — деди Атамбаев.

Атамбаевнинг фикрига кўра, халқ учун энг асосийси — ўз маданияти, тили ва миллий либосларини сақлаб қолишдир. Президент айтишига кўра, “бугун тилга қарши чиқаётган одамлар эртага калла кесишни бошлайди”.

Янгиликлар лентаси
0