Ангела Меркел Қирғизистонга келди

© SputnikАнгела Меркель в Киргизстане
Ангела Меркель в Киргизстане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
14 июл кунлари Германия канцлерининг Қирғизистонда расмий ташрифи бўлиб ўтмоқда. Ташриф Қирғизистон президенти Алмазбека Атамбаев ташаббуси билан амалга оширилмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 июл – Sputnik. Германия канцлер Ангела Меркел Қирғизистонга расмий ташриф билан келди.

Эрта тонгда Алмазбек Атамбаев Ангела Меркельни Бешкек аэропортида кутиб олди. Аэропортда икки мамлакат байроқлари кўтарилда ва давлат мадҳиялари жаранглади. Ундан кейин Меркелни қирғиз миллий таоми — бўғирсоқ билан сийлашди.

© SputnikАнгела Меркель в Кыргызстане
Ангела Меркель в Кыргызстане - Sputnik Ўзбекистон
Ангела Меркель в Кыргызстане

Давлат раҳбарлари орасида бўлиб ўтган учрашувда томонлар кенг кўламли халқаро ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлган масалар бўйича фикр алмашишди. Меркель шу қаторда бир қатор фуқаро жамоалари раҳбарлари билан ҳам учрашди.   

Учрашудан кейин журналистлар билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ангела Меркель мамлакатда “фаол фуқаро жамияти мавжудлигини” таъкидлади. Ундан ташқари  Меркель “республика мураккаб иқтисодий шароитда эканлигини”, “бизнесни ривожлантириш кераклигини” ҳам айтиб ўтди. 

Ангела Меркелнинг сўзларига қараганда Германияда 600 нафар ёш Қирғизистонликлар ўқиётганини ва уларнинг сони оширилишини ҳам айтиб ўтди.

Ташриф давомида Ангела Меркель мамлакатдаги “тинч мусулмонлар давлат томонидан қўллаб-қувватланиши кераклигини” айтди. Бу борада Меркель, Қирғизистон Германияда мавжуд бўлган, ўз имомларини таёрлаш тизимидан ўрнак олиши мумкинлигини таъкидлади.

Ундан ташқари давлат раҳбарлари учрашувида мамлакатдаги кам сонли миллатлар ҳолати ҳам муҳокама қилинди.

© SputnikАнгела Меркель в Кыргызстане
Ангела Меркель в Кыргызстане - Sputnik Ўзбекистон
Ангела Меркель в Кыргызстане

 

Янгиликлар лентаси
0