ТОШКЕНТ 14 июл – Sputnik. Ўзбекистон парламенти аъзолари ўз ишларини янги таҳрирдаги “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунни қабул қилди, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ахборот хизмати.
Ўзбекистонда мустақилликнинг илк кунлариданоқ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, фуқароларда экологик маданиятни шакллантириш масалаларига катта эътибор берилаётганлиги таъкидлаб ўтилди. Мустаҳкам қонунчилик базаси мазкур соҳанинг самарали ривожланишига хизмат қилмоқда. Бугунги кун воқеликлари мавжуд нормаларнинг такомиллаштирилишини тақозо этмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда, ушбу янги таҳрирдаги ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб,
Қонуннинг асосий мақсади — ўсимлик дунёси обектларини муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни такрор кўпайтириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Бу ўсимлик дунёсининг турлари таркибини ҳамда биологик хилма-хилликнинг таркибий қисми сифатида ўсимлик дунёсининг генетик фондини табиий шароитларда сақлаб қолиш борасидаги вазифаларни амалга оширишга хизмат қилади.
Бундан ташқари, қонуннинг қабул қилиниши ўсимлик дунёси обектларининг турлари камайиб бориши ёки йўқолиб кетишининг олдини олиш ва сабабларини бартараф этишга, улардан илмий асосланган ҳолда оқилона ва барқарор фойдаланилиши ҳамда такрор кўпайтирилишини таъминлашга, юридик ва жисмоний шахсларнинг ушбу соҳадаги фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга хизмат қилади.
Ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси мажлис давомида ўз ваколати доирасида мазкур қонун лойиҳасининг муқобил таҳририни киритди. Ушбу қонун лойиҳаси кўриб чиқилганидан сўнг овозга қўйилди, унинг натижаларига кўра депуталарнинг кўпчилиги дастлабки киритилган қонун лойиҳаси учун овоз бердилар.
Олий Мажлис депутатлари мажлисда “Ветеринария тўғрисида”ги, “Суд экспертизаси тўғрисида”ги ва яна бир неча қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар.
Кўриб чиқилган лойиҳалар орасида акциядорлик жамиятлари фаолиятини Солиқ кодекси билан янада мувофиқлаштиришга қаратилган бир неча муҳим ўзгаришлар алоҳида ўрин эгаллади.