Кучли шамол туфайли Тошкентда автомобиллар пачақланди

© Водители ТашкентаТошкентда кучли шамол рўй берди
Тошкентда кучли шамол рўй берди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу кеча рўй берган кучли довул туфайли Тошкентнинг бир нечта туманларида жойлашган парковкалар яқинида дарахтлар синиб, бир нечта автомобилларга жиддий шикаст етган.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Пайшанбага ўтар кечаси рўй берган момақалдироқ ва кучли довул туфайли нафақат Москваликлар жабр кўрган кўринади: Тошкентда рўй берган кучли шамол бир нечта дарахтларни томири билан суғуриб ташлади, парковка ёнида жойлашган дарахтлар қулаши натижасида бир нечта автомобилларга жиддий шикаст етди, деб хабар қилишмоқда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари.

© Водители ТашкентаТошкент мавзеларидан бирида турган “Жигули” русумли автомобилнинг устига улкан дарахт йиқилди
Тошкент мавзеларидан бирида турган “Жигули” русумли автомобилнинг устига улкан дарахт йиқилди - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент мавзеларидан бирида турган “Жигули” русумли автомобилнинг устига улкан дарахт йиқилди

Мисол учун Фейсбук ижтимоий тармоғининг “Водители Ташкента” гуруҳида Тошкент мавзеларидан бирида турган “Жигули” русумли автомобилнинг устига улкан дарахт йиқилгани акс этган фотосуратлар жойлаштирилди.

© Водители ТашкентаТошкентда кучли шамол рўй берди
Тошкентда кучли шамол рўй берди - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда кучли шамол рўй берди

Фойдаланувчилар, аввало, воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаганлигидан хурсанд эканликларини айтишган бўлса, бошқалар пойтахтдаги эски дарахтларни кесиш зарурлиги, бўлмаса эски дарахтларнинг ўзи йиқилиб, мана шундай бахтсиз ҳодисаларни келтириб чиқаришлари мумкинлигини ёзиб қолдиришган.

© Водители ТашкентаТошкентда юз берган кучли шамол дарахтларни илдизи билан суғуриб ташлади
Тошкентда юз берган кучли шамол дарахтларни илдизи билан суғуриб ташлади - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда юз берган кучли шамол дарахтларни илдизи билан суғуриб ташлади

"Дарахтларни таг-томири билан кесиш учун яхшигина сабаб туғилди. Соғ дарахтларни кесишга аллақачон киришишган, чириган дарахтлар эса ўзлари қулаяпти", — дея изоҳ қолдирган интернет фойдаланувчилардан бири.

Янгиликлар лентаси
0