ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Самарқанд кўчаларида ҳайратли автомобиль пайдо бўлди. Унинг усти тўлиқ сунъий ўт билан қопланган. Ушбу фотосуратлар Ўзбекистон ижтимоий тамоқларда кун мавзуси бўлди.
Сурат “Самарқанд кўчаларида сайр. Газ-3110” номи билан пайдо бўлди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари айтишига кўра, суръатни Усмон Ибодов жойлаштирган.
© Водители ТашкентаМашина, покрытая газоном, разъезжает по Самарканду
Машина, покрытая газоном, разъезжает по Самарканду
© Водители Ташкента
Унинг сўзларига қараганда Волга автомобилининг устки қисми бутунлай сунъий ўт билан қопланган. Facebook фойдаланувчилари унга автомобилини қандай қилиб янада чиройли қилш ҳақида маслаҳатлар бермоқда.
Биз автомобилни бундай “безатиш” услубини олдин ҳам учратган эдик. Фақат унда “Фольксваген Қўнғиз” (Vw Beetle) автомобили устига ҳақиқий ўт экилган ва у боғ учун безак мақсадида ишлатилган эди.