Фотолавҳа: дунёнинг энг машҳур аёл сиёсатчилари

Oбуна бўлиш
2016 йил 13 июл куни сўнгги 26 йил ичида илк маротаба Англия Бош вазири лавозимини аёл киши эгаллади. Шу вақтга қадар Британия тарихидаги ягона аёл-Бош вазир - "қаттиққўл хоним" Маргарет Тэтчер бўлган.

Спутник Ўзбекистон жаҳон сиёсатида жуда катта рол ўйнаган энг машҳур сиёсатчи аёллар номларини эслаб ўтишга қарор қилди.

© Sputnik / Юрий Абрамочкин / Медиабанкка ўтишҲиндистон Бош вазири Индира Гандини АҚШнинг 37 президенти Никсон кунларнинг бирида "қари жодугар", дея таърифлаган эди. Аммо Индира Қўшма Штатлар президентининг беш йиллик фаолияти даврида ундан уч карра ўзиб кетишга муваффақ бўлган: у 1966 йилдан 1977 йилгача ва 1980 йилдан 1984 йилгача Ҳиндистон Бош вазири лавозимини эгаллаган. Индира Ганди мамлакат бошига "қора булутлар" тўпланган даврда ҳам ўз лавозимида фаолият юритган, оқибатда, 1984 йилда ўз тан соқчиси томонидан отиб ўлдирилган.
Индира Ганди, Ҳиндистон Бош вазири - Sputnik Ўзбекистон
1/6
Ҳиндистон Бош вазири Индира Гандини АҚШнинг 37 президенти Никсон кунларнинг бирида "қари жодугар", дея таърифлаган эди. Аммо Индира Қўшма Штатлар президентининг беш йиллик фаолияти даврида ундан уч карра ўзиб кетишга муваффақ бўлган: у 1966 йилдан 1977 йилгача ва 1980 йилдан 1984 йилгача Ҳиндистон Бош вазири лавозимини эгаллаган. Индира Ганди мамлакат бошига "қора булутлар" тўпланган даврда ҳам ўз лавозимида фаолият юритган, оқибатда, 1984 йилда ўз тан соқчиси томонидан отиб ўлдирилган.
© Sputnik / Александр Уткин / Медиабанкка ўтиш"Голда Меир", Энди Уорхолнинг "ХХ асрнинг энг машҳур яҳудийлари" кўргазмаси.
Голда Меир (1898-1978): Исроилнинг биринчи аёл-бош вазири. Киевда қашшоқ яҳудийлар оиласида дунёга келган. 1948-йилда Исроил мустақиллиги Декларациясига имзо чекканлардан бири. Голда Иордания қироли билан махфий музокара ўтказиш учун мусулмон аёли либосига бурканади. Қирол Абдулла Меирдан нега у мустақиллик учун бу қадар тоқатсизлик билан курашаётгани ҳақидаги сўрайди. Голда бунга жавобан: "Икки минг йилга "катта шошилиш" сифатида қараш мумкин деб ҳисобламайман", дея жавоб қайтаради.
Голда Меирнинг энг машҳур ибораларидан бири: "Аёл ўзи эгаллаб турган лавозимида ҳар қандай эркакдан яхшироқ бўлсагина, муваффақият қозонади".
Энди Уорхол кўргазмаси: Голда Меир - Sputnik Ўзбекистон
2/6
"Голда Меир", Энди Уорхолнинг "ХХ асрнинг энг машҳур яҳудийлари" кўргазмаси.
Голда Меир (1898-1978): Исроилнинг биринчи аёл-бош вазири. Киевда қашшоқ яҳудийлар оиласида дунёга келган. 1948-йилда Исроил мустақиллиги Декларациясига имзо чекканлардан бири. Голда Иордания қироли билан махфий музокара ўтказиш учун мусулмон аёли либосига бурканади. Қирол Абдулла Меирдан нега у мустақиллик учун бу қадар тоқатсизлик билан курашаётгани ҳақидаги сўрайди. Голда бунга жавобан: "Икки минг йилга "катта шошилиш" сифатида қараш мумкин деб ҳисобламайман", дея жавоб қайтаради.
Голда Меирнинг энг машҳур ибораларидан бири: "Аёл ўзи эгаллаб турган лавозимида ҳар қандай эркакдан яхшироқ бўлсагина, муваффақият қозонади".
© Commons.wikimedia / SRA Gerald B. JohnsonБеназир Бхутто — 1953 йилнинг 21 июнида машҳур сиёсатчи, Покистон Халқ партияси асосчиси, кейинчалик Покистон президенти ва Бош вазири Зулфиқор Али-хон Бхутто оиласида дунёга келган. 1979 йилда Бхуттонинг отаси қатл қилинган. Аёл ўз хотираларида айнан шу фожиа уни сиёсат оламига олиб келгани ҳақида айтган.
Беназир 20-асрнинг энг гўзал аёл сиёсатчиларидан бири сифатида эътироф этилади. У умри давомида отаси бошлаган ишни давом эттирган - ўз она-юрти бахти учун курашган: нефтни миллий бойликка айлантирган, мамлакатда бепул таълим ва даволанишни жорий этган. Маълумотларга кўра, халқаро террорчилардан бири Усама Бен Ладен ўз вақтида "Қора атиргул" дея эътироф этилган Беназир Бхуттонинг боши учун 10 миллион доллар мукофот пули ваъда қилган.
Беназир 2007 йилда 15 яшар камикадзе-террорчи томонидан содир этилган портлаш туфайли ҳалок бўлган. У жаҳон тарихида мусулмон мамлакатга раҳбарлик қилган биринчи аёл бўлган.
Беназир Бхутто — 1988—1990 ва 1993—1996 йилларда Покистон Ислом республикаси Бош вазири - Sputnik Ўзбекистон
3/6
Беназир Бхутто — 1953 йилнинг 21 июнида машҳур сиёсатчи, Покистон Халқ партияси асосчиси, кейинчалик Покистон президенти ва Бош вазири Зулфиқор Али-хон Бхутто оиласида дунёга келган. 1979 йилда Бхуттонинг отаси қатл қилинган. Аёл ўз хотираларида айнан шу фожиа уни сиёсат оламига олиб келгани ҳақида айтган.
Беназир 20-асрнинг энг гўзал аёл сиёсатчиларидан бири сифатида эътироф этилади. У умри давомида отаси бошлаган ишни давом эттирган - ўз она-юрти бахти учун курашган: нефтни миллий бойликка айлантирган, мамлакатда бепул таълим ва даволанишни жорий этган. Маълумотларга кўра, халқаро террорчилардан бири Усама Бен Ладен ўз вақтида "Қора атиргул" дея эътироф этилган Беназир Бхуттонинг боши учун 10 миллион доллар мукофот пули ваъда қилган.
Беназир 2007 йилда 15 яшар камикадзе-террорчи томонидан содир этилган портлаш туфайли ҳалок бўлган. У жаҳон тарихида мусулмон мамлакатга раҳбарлик қилган биринчи аёл бўлган.
© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишАнгела Меркель (марказда) 2005 йилда Германия канцлери этиб тайинланган. Германия ҳукумати раҳбари лавозимига уч маротаба қайта сайланган. Мана ўн йилдирки, у Европа иқтисодиёти локомотиви саналмиш Германияни бошқариб келмоқда. Шовинистлар Меркель фарзандсиз бўлгани учун буюк карьера қуришга вақт топган, деб таъкидласалар, бихеворизм оқими намоёндалари унинг замонавий эмаслигига киноя қилишади, греклар эса пул бермай қўйгани учун Меркелдан қаттиқ нафратланишади.
Нима бўлган тақдирда ҳам, Forbes талқинига кўра, ҳозирда дунёнинг энг обрўли аёл-сиёсатчиси - бу Германия канцлери Ангела Меркель.
Германия канцлери Ангела Меркель (марказда) - Sputnik Ўзбекистон
4/6
Ангела Меркель (марказда) 2005 йилда Германия канцлери этиб тайинланган. Германия ҳукумати раҳбари лавозимига уч маротаба қайта сайланган. Мана ўн йилдирки, у Европа иқтисодиёти локомотиви саналмиш Германияни бошқариб келмоқда. Шовинистлар Меркель фарзандсиз бўлгани учун буюк карьера қуришга вақт топган, деб таъкидласалар, бихеворизм оқими намоёндалари унинг замонавий эмаслигига киноя қилишади, греклар эса пул бермай қўйгани учун Меркелдан қаттиқ нафратланишади.
Нима бўлган тақдирда ҳам, Forbes талқинига кўра, ҳозирда дунёнинг энг обрўли аёл-сиёсатчиси - бу Германия канцлери Ангела Меркель.
© Sputnik / Юрий Абрамочкин / Медиабанкка ўтишСобиқ Иттифоқ Президенти Михаил Горбачев Буюк Британия Бош вазири Маргарет Тэтчер билан олий даражадаги учрашув чоғида.
Тэтчер ҳақида кўп ва хўб ёзиш мумкин. Шуниси аёнки, "қаттиққўл хоним"дан дунёнинг энг номдор сиёсатчилари ҳам ҳайиқиб турган. Ҳатто, 1992 йилда, у сиёсатни батамом тарк этгач ҳам, сиёсат қироличаси унвонига сазовор бўлган Маргарет Тэтчерга нисбатан жамоатчилик қизиқиши сўнмаган. Сиёсатчи аёл образидан адабиёт ва кинематографда кўплаб маротаба фойдланилган.
Михаил Горбачев ва Маргарет Тэтчер - Sputnik Ўзбекистон
5/6
Собиқ Иттифоқ Президенти Михаил Горбачев Буюк Британия Бош вазири Маргарет Тэтчер билан олий даражадаги учрашув чоғида.
Тэтчер ҳақида кўп ва хўб ёзиш мумкин. Шуниси аёнки, "қаттиққўл хоним"дан дунёнинг энг номдор сиёсатчилари ҳам ҳайиқиб турган. Ҳатто, 1992 йилда, у сиёсатни батамом тарк этгач ҳам, сиёсат қироличаси унвонига сазовор бўлган Маргарет Тэтчерга нисбатан жамоатчилик қизиқиши сўнмаган. Сиёсатчи аёл образидан адабиёт ва кинематографда кўплаб маротаба фойдланилган.
© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишЁши улуғлигига қарамасдан, жамоатчиликни ўз чиқишлари ва бетакрор диди билан хурсанд қилиб келаётган дунёнинг энг машҳур аёлларидан бири - Буюк Британия қироличаси Елизавета II. Қиролича 1926 йилнинг 21 апрелида таваллуд топган. Ёшлигидан тил ўрганишга қизиқиши кучли бўлган. Жониворларга меҳри бўлакча, айниқса, итларни жуда яхши кўради. Корги зотига мансуб 30та ити бор, қиролича уларни ўзи билан саёҳатларга олиб чиқади, меҳмонхоналарда ҳам жониворлар учун алоҳида жой ҳозирланади. Турмуш ўртоғи шаҳзода Филиппни қиролича 8 ёшида учратган. Грек шаҳзодасининг ўғли ўз она юртидан қочишга мажбур бўлган ва 1 ёшида Англияга апельсинлар қутисида "ташриф буюрган". Миш-мишларга кўра, қироличанинг ўзи бўлажак турмуш ўртоғининг "қўлини сўраган". Айтганча, Елизавета II Англия Қуролли Кучлари Бош қўмондони ҳисобланади. Ҳамкор мамлакат раҳбарлари билан олий тоифадаги учрашувларни қироличанинг шахсан ўзи ўтказади. Ўғли - шаҳзода Чарльз, набиралари -Уильям ва Гаррини сиёсий ишларга тайёрлагани билан, ҳозирча, уларга муҳим қарорлар қабул қилишни ишониб топширганича йўқ.
Буюк Британия қироличаси Елизавета II - Sputnik Ўзбекистон
6/6
Ёши улуғлигига қарамасдан, жамоатчиликни ўз чиқишлари ва бетакрор диди билан хурсанд қилиб келаётган дунёнинг энг машҳур аёлларидан бири - Буюк Британия қироличаси Елизавета II. Қиролича 1926 йилнинг 21 апрелида таваллуд топган. Ёшлигидан тил ўрганишга қизиқиши кучли бўлган. Жониворларга меҳри бўлакча, айниқса, итларни жуда яхши кўради. Корги зотига мансуб 30та ити бор, қиролича уларни ўзи билан саёҳатларга олиб чиқади, меҳмонхоналарда ҳам жониворлар учун алоҳида жой ҳозирланади. Турмуш ўртоғи шаҳзода Филиппни қиролича 8 ёшида учратган. Грек шаҳзодасининг ўғли ўз она юртидан қочишга мажбур бўлган ва 1 ёшида Англияга апельсинлар қутисида "ташриф буюрган". Миш-мишларга кўра, қироличанинг ўзи бўлажак турмуш ўртоғининг "қўлини сўраган". Айтганча, Елизавета II Англия Қуролли Кучлари Бош қўмондони ҳисобланади. Ҳамкор мамлакат раҳбарлари билан олий тоифадаги учрашувларни қироличанинг шахсан ўзи ўтказади. Ўғли - шаҳзода Чарльз, набиралари -Уильям ва Гаррини сиёсий ишларга тайёрлагани билан, ҳозирча, уларга муҳим қарорлар қабул қилишни ишониб топширганича йўқ.
Янгиликлар лентаси
0