ТОШКЕНТ, 13 июл – Sputnik. Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида янги масжид қурилиши бошланди, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси хабарига кўра.
Мирзо Улуғбек туманида “Олтинтепа” жоме масжидининг янги биноси қурилиши ҳақидаги қарор 2016 йилнинг 1 февралида қабул қилинган бўлиб, у Авайхон кўчасида, шаҳарсозлик меъёрларига асосан қурила бошлайди.
Янги масжид, таёрланган лойиҳага кўра, ҳашаматли, намозхонлар учун жуда қулай ва шинам бўлишига алоҳида эътибор қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Тошкентда “Авайхон”, “Яккасарой” ва “Пул емас ота”жоме масжидлари қайтадан барпо этилган эди.