Иккинчи "қаттиққўл хоним" Буюк Британия Бош вазирлигини эгаллади

© REUTERS / DYLAN MARTINEZТереза Мэй.
Тереза Мэй. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тереза Мэй - Буюк Британия тарихидаги иккинчи аёл Бош вазирдир.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Душанба куни Буюк Британиядаги Консерватив партия раҳбари этиб мамлакат Ички ишлар бош вазири Тереза Мэй тайинланди. Амалдаги Бош вазир — Дэвид Кэмерон 13 июл куни истеъфога чиқишини маълум қилгани учун, аёл шу куннинг ўзида Британия Бош вазирлигини эгаллайди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

ОАВ ходимлари ҳозирда янги Бош вазирни обдон "таҳлил" қилишга киришган. Журналистларда аёлнинг пойабзалига тегишли маълумотлар ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.

© AP Photo / RICHARD LEWISФотосуратчилар Тереза Мэйнинг пойабзалини суратга олишмоқда
Фотосуратчилар Тереза Мэйнинг пойабзалини суратга олишмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Фотосуратчилар Тереза Мэйнинг пойабзалини суратга олишмоқда

Тереза Мэй сўнгги 26 йил ичида Британия Вазирлар Маҳкамасига раҳбар этиб тайинланган биринчи аёл сиёсатчи бўлиши кутилмоқда. Буюк Британия тарихидаги ягона аёл Бош вазир, барчага яхши таниш бўлган "қаттиққўл хоним" — Маргарет Тэтчер бўлган.

Тереза Мэй Британия ИИВ раҳбарлигига 2010 йилда тайинланган. У шунингдек, аёллар тенг ҳуқуқлиги бўйича вазир вазифасини ҳам бажарган. Англия қуйи палатасида Мэй Ироққа бостириб кириш, иқлим ўзгаришига қарши кураш тўғрисидаги қонун, Буюк Британиянинг ЕИдаги кейинги интеграцияси, жамоатчилик жойларда чекиш таъқиқланишига қарши ҳамда жинсий озчилик вакилларига тенгҳуқуқлик берилишига қарши овоз берган.

Янгиликлар лентаси
0