Эксперт: Уяли алоқа соҳасидаги янги қонун абонентлар ҳуқуқини кенгроқ ҳимоя қилади

Oбуна бўлиш
Уяли алоқа хизмати кўрсатишнинг янги қоидалари ушбу соҳага қандай ўзгаришлар олиб келиши ҳақида Sputnik Ўзбекистон мухбири республикада фаолият кўрсатаётган йирик оператор вакилидан сўради.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Давлат хизматлари ягона порталида аҳоли орасида муҳокама қилиш учун жойлаштирилган Уяли лоқа хизмати кўрсатиш ҳақидаги қонун соҳада хавфсизлик чораларини ошириш, дилерлар фаолиятини тартибга солиш ва абонент ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтиришга қаратилган.  

Смартфон - Sputnik Ўзбекистон
Уяли алоқа хизмати қоидаларига ўзгаришлар киритилади

Бугунги кунда айрим дилерлар битта паспортга кўплаб сим-карталар расмийлаштирмоқда. Айрим ҳолларда сим карталар паспорт нусхаси орқали ҳам расмийлаштирилмоқда. Дилерлар баъзан мижозни йўқотмаслик учун, сим-картани ўз паспортларига ҳам расмийлаштириб сотмоқда. Аслида буларнинг ҳаммаси – қонунга хилоф. 

Янги қабул қилинаётган қонунга кўра, дилерлар бир паспортга энг кўпи 5та номер расмийлаштириш имконига эга бўлади. Ўз паспортига бештадан кўп номер олмоқчи бўлган харидорлар фақат операторга мурожаат қилишлари мумкин.

“Шунингдек, уяли алоқа хизматларининг янги қоидаларда абонентлар фаолиятидаги чекловлар  ҳам аниқ кўрсатилган. Хусусан, абонентлар оператор хизматларидан фақат шахсий мақсадларда ёки иш юзасидан фойдаланишини мумкин, оммавий смс ёки спам хабарлари жунатиш ёки GSM IP шлюзлар орқали халқаро интернет траффикини ўтказишини таъқиқлаш ҳам кўзда тутилган”, — дейди эксперт.  

Қонундаги яна бир янгилик бу уяли алоқа операторлари томонидан дилерлар фаолиятини тартибга солиш. Бундан буён операторлар саҳифаларида барча дилер пунктлари рўйхати ва уларнинг манзили кўрсатилган бўлиши керак. Бу дилерлар фаолиятини яхшироқ назорат қилиш имконини беради.

Янги ҳужжатда алоқа операториларга мавжуд бўлган тармоқларида доимий равишда алоқа сифатини яхшилаш мажбурияти ҳам белгиланган. Ундан ташқари операторлар абонентларга тарифда кўрсатилган бепул ёки имтиёзли вақт ва хизматлар тугагани ҳақида хабар бериши шарт.  

Агар оператор абонентдан олдин хабар берилмаган хизматлар учун тўлов олса, бу – ҳали кўрсатилмаган хизматлар учун олинган тўловга, яъни аванс тўловига тенглаштирилади. Ушбу қонун операторлар томонидан абонентларга ортиқча хизматлар боғлаш имконини чеклайди.

Абонентлар учун яна бир яхши янгилик, бундан буён операторлар мижозлардан тушган арзларни бир ой эмас — 15 кун ичида кўриб чиқишлари керак бўлади.

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган. Қонун ушбу йилнинг 19 июлга қадар Ягона давлат хизматлар порталида муҳокама қилинмоқда. Ҳар бир фуқаро ушбу  қонун юзасидан ўз фикрини билдириши ва муҳокама учун таклиф киритиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0