“Тополь-М” автоном ракета установкаси ўқув-машғулотида

Oбуна бўлиш
Россия стратегик ракета қўшнлари Твер вилоятидан Олтой ўлкасига қадар бўлган ҳудудларда кенг кўламли ўқув машғулотлари ўтказди.

Россия Стратегик Ракета қўшнлари қўмондонлиги ўтказган ўқув машғулотларида 400 га яқин ҳарбий техника қатнашди. Машғулотларда кўчма автоном ракета учириш установкаси "Тополь", "Тополь-М" ва "Ярс" қатнашди. Қуйидаги видеолавҳада  “Тополь-М”  экипажи дала шароитида ғидирак алмаштириш жараёнини кўришингиз мумкин.  

“Жанговор ўқув машғулотлари чоғида, ракета қўшнлари стратегик қурилмаларни даладаги позицияларга ўрнатиш, позициялар алмаштириш, ускуналарни маскировка қилиш ва жанговор қўриқлаш машқларини бажаришди”, — дейилган МВ матбуот хизмати баёнотида.

Ракетачилар машқ давомида заҳарланган ҳудудлардан ўтиш, душманнинг ҳаводан ва ердан қилган ҳужумини қайтириш каби машқларни ҳам бажаришган.

Ҳарбий хизматчилар яширинган диверсантлар гуруҳини топиш ва йўқ қилиш каби машқларда диверсияларга қарши махсус ишлаб чиқилган, учувчисиз аппаратлар билан жиҳозланган БПДМ “Тайфун-М” автомобилларидан ҳам фойдаланишди.  

Стратегик ракета қўшнлари қўмондонлиги (РВСН) йил охирига қадар 40дан ортиқ штаб ва 20га яқин штаб-қўмондонлик машғулотлари ва 50 яқин тактик ва махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказишни режалаштирган.

Янгиликлар лентаси
0